• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Миллион” сабаб театрдан қувилган, оғир касалликни бошдан кечирган ва Instagramъдаги реклама ортидан уйли бўлган Феруза Норматова 34 ёшда (фото, видео)

    Кейинги пайтларда профессионал ижодда камнамо бўлиб, асосий эътиборини вайнерлик фаолиятига қаратаётган актриса Феруза Норматова 34 ёшни қаршилади. Хўш, у нега санъат йўлини танлаган ва шу кунгача қандай қийинчиликларни бошдан кечирган?

    Раққосаликдан бошланган ижод

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    Актриса Феруза Норматова 1989 йилнинг 27-сентябрида Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида дунёга келган. У оилада тўнғич фарзанд, унинг икки синглиси ва бир укаси ҳам бор. У Бахт шаҳридаги 14-мактабда таҳсил олиб, 2005 йили Тошкент Маданият коллежига ўқишга киради. Тошкентда яшаб ўқиш ёш актрисага осон кечмайди. Шу боис у ижодини раққосаликдан бошлайди. Аммо ҳеч бир интервьюсида бу ҳақда айтиб ўтмаган.

    Уни актриса сифатида кашф этолмаган роллар

    Instagram /@feruzanormatova

    Актриса 2008 йили коллежни тамомлаб, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ўқишга қабул қилинади. Тўрт йил мобайнида маҳоратли педагог Жўра Маҳмудов раҳбарлигида таҳсил олиб, ўқишдан ташқари, клипларда кичик ролларни ижро этади. Институтни тамомлаган йили “Шу етмай турувди” номли фильмга таклиф этишади. Актриса 2018 йилга қадар турли-туман ролларни ижро этади. Аммо уларнинг ҳеч бири уни актриса сифатида кашф этмайди. Одамларга қиёфаси таниш бўлса-да, бирорта роли унга муваффақият келтирмайди.

    “Бундай ролни ижро этманг”

    2018 йили актрисани “Фитна” сериалига таклиф этишади. У турмуш ўртоғига хиёнат қиладиган келинчак ролини моҳирлик билан ижро этади.

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    — Бу рол учун жуда кўп танқидлар эшитганман. “Уни бекор ижро этибсиз, ҳали турмушга чиқмай туриб бундай ролни ижро этманг”, деганлар ҳам бўлган. Мен ҳеч бир ролимда ўзимни ижро этмайман. Устозларимиз актриса мисоли пластилин, ролга мослашиб кетиши керак, деб ўргатишган, — дейди актриса Феруза Норматова.

    “Ижодимдан кўнглим тўлмасди”

    Ижодни бошлаган йиллари Феруза Норматова ҳам кўплаб молиявий қийинчиликларга учраган. Чунки у пайтда актрисага бериладиган гонорар у қадар кўп эмасди. Шу боис у ҳам бошқа ҳамкасблари сингари тўй хизматларига чиқишга мажбур бўлади.

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    — Ижодда нималардир қилишга, ўз ўрнимни топишга ҳаракат қилардим, аммо ҳеч кўнглим тўлмасди. Институтни тамомлаган йилим Ўзбек давлат драма театрига ишга кирдим. Аммо у ерда узоқ вақт ишлолмадим. Ундан кейин “Дийдор” театр студиясига ишлашга бордим. У ердаги муҳит ўзгача эди. Раҳматли Баҳодир Йўлдошевдан жуда кўп нарсаларни ўргандим, — дейди Феруза Норматова.

    “Уяламан, бу ролни ижро этолмайман”

    Актриса театрдаги фаолиятидан ташқари, тўй хизматларида ҳам бошловчилик қиларди. Унинг ижодига бефарқ бўлмаган Даврон Кабулов уни “Миллион” жамоасига таклиф этади.

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    — Комик ролларни ижро этганман, аммо жамоада иштирок этишга бир оз иккиланганман. “Сиз уддалай оласиз”, дейишганидан кейин ишончни оқлаш учун бешта концерт учун шартнома тузганмиз. Гонорар суммаси юқори эди. Маъруф Носировнинг таклифи билан шевада гапирадиган аёл образи пайдо бўлган. Ўша пайтда тўйларда чирпирак бўлиб ўйнайдиган раққосанинг видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалганди. Аввалига бу ролни ижро этишни истамаганман. “Уяламан, буни ижро этмолмайман”, деганимда жамола аъзолари “Сиз орқали шундай раққосаларга кўзгу тутамиз”, деб аранг кўндиришган. Аммо саҳна кўринишлари кутилганидан ҳам аъло даражада қаршиланган, — дейди актриса Феруза Норматова.

    Театр ёки “Миллион”

    Актрисага “Миллион” жамоасидаги иштироки омад олиб келди. Аммо жамоадаги иштироки “Дийдор” театр студияси раҳбари, режиссёр Баҳодир Йўлдошевга ёқмади. Унга жамоа ёки театрни танла, деган шарт қўйилди.

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    — Баҳодир Йўлдошев тартибни яхши кўрадиган инсон эди. Афсуски, мен бир неча марта репитицияларга кечикиб боргандим. Театрдаги ижодий муҳитни яхши кўрардим, аммо молиявий жиҳатни ўйлаганда жамоадаги иштироким ҳам ёқарди. Оиланинг тўнғич фарзандиман, ука-сингилларимни ўқитиш учун мен ҳам ҳаракат қилишим керак эди. Шу боис театрдан кетишга мажбур бўлдим, — дейди актриса Феруза Норматова.

    “Унга ҳеч қандай душманчилигим йўқ” 

    Дурдона Қурбонова ва Феруза Норматова “Миллион” жамоасидаги иштирокидан сўнг, бир-бири билан аразлашиб қолган. Дурдона Қурбонова ҳамкасби билан ўртасидаги келишмовчиликни қуйидагича изоҳлаган.

    Фото: Коллаж

    — Нега муносабатимиз яхши эмаслигини у актрисадан сўраш керак. Ўша пайтда ўртамизда ҳар хил гап-сўзлар бўлган, ҳозир ҳаммасига тўғри қарайман. Атрофдаги инсонлар ҳадеб итараверишса, унга талпинавермайсиз-ку. Бундан ташқари, саломга яраша алик олинади. У актриса ҳам муомаласига яраша жавоб олган. Лекин ҳозирги кунда уларга нисбатан душманчилигим ҳам, ортиқча гапим ҳам йўқ, — деган актриса Дурдона Қурбонова.

    “ ‘Миллион’дан кетишимнинг асосий сабаби...” 

    Феруза Норматова “Миллион” жамоасида узоқ вақт фаолият юритмаганининг сабабини қуйидагича изоҳлайди.

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    — “Миллион” жамоаси билан 5 йиллик шартнома тузган эдик, тўғрироғи 5 йил эмас, 5 та концертга шартнома тузилганди. Мен бу концертлардан 3 тасида қатнашдим, яна 2 та концерт қолган эди, уёқда фаолиятимни тўхтатишга мажбур бўлдим.

    Жамоадан кетишимга ҳар хил сабаблар бор, айнан битта яхлит сабаб йўқ. Мен “Мендирман Жалолиддин” сериали сёмкаси учун Туркияга кетдим, март ойида карантин бўлиб қолди, қайтолмадим, репетицияга қатнашолмадим, бошқа қизлар билан репетициялар давом этди. Мен ноябрда келдим, концерт декабрда эди, улгуришим мумкин эди, лекин сериални давомига ҳам кетишимиз керак эди. Вақт масаласи ва сериал сёмкаларидан бўшолмай қолиб, тушунмовчилик бўлмаслиги учун кетишга қарор қилдим ва улар билан келишиб олдим.

    Кетишимда молиявий жиҳатдан муаммо бўлмади, агар мен концертда чиқиб, гонораримни беришмаган бўлса, айтишим мумкин эди, лекин менда бундай муаммо юзага келмаган.

    Мен “Миллион”да чиқишни бошлаганимдан кейин, ижодимда “Миллион”га кўпроқ урғу қаратила бошланди, мен актрисаман, у ерда ҳам актриса эдим, лекин у ерда фақат битта жанр — комедия, лекин менинг драматик томонларим ҳам бор, мен барибир бу йўлда ҳам ижод қилишим керак. Актрисалик жиҳатларимни кучайтиришим, ўз устимда ишлашим керак. Шу сабабдан “Мендирман Жалолиддин”ни танладим.

    Даврон ака менинг сериал кастингидан ўтганимни эшитиб, жуда хурсанд бўлгандилар, жавоби чиқмасдан олдин ҳам хабардор бўлиб, сўраб турдилар. Бутун жамоамиз хушхабарни эшитиб хурсанд бўлишди. “Ие, энди концерт нима бўлади?” ҳам дейишди. Лекин мен учун “Мендирман Жалолиддин” тарихий сериали яхши лойиҳа эканлигини таъкидлаб, қўллаб-қувватлашган, — дейди актриса Феруза Норматова.

     “Туркияда аҳволим оғирлашди”

    Актриса “Мендирман Жалолиддин” сериалида Ўтрор ҳокими Инолчихоннинг қизи ролини ижро этган. Аммо сериалнинг суратга олиш жараёнлари карантин вақтига тўғри келгани учун ижодий жамоа узоқ муддат Туркияда қолиб кетади. Ўша вақтда актриса оғир касалликка чалингани маълум бўлади.

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    — Аҳволим ниҳоятда ёмонлашди, коронавирусдан ҳам оғирроқ касалликка чалиндим. Туркиялик шифокорлар текширувдан ўтказиб, жигарим ҳасталангани ва бунга овқатдан заҳарланиш сабаб бўлгани ҳақида айтишди. Касалликнинг яширин даври олти ой ёки бир йил бўлар экан. Туркияда эмас, балки Ўзбекистонда заҳарлангандирман, деган ҳаёлга ҳам бордим. Кўп ҳолларда бу заҳарланиш қўзиқориндан бўлар экан. Касал бўлмасимдан аввал қаҳва ва энергетик ичимликларни яхши кўрардим. Шифокорлар иккисини бутунлай чеклашди. Бу мен учун янада оғир эди. Ҳайриятки, ҳаммаси тез орада изига тушиб кетди, — дейди актриса Феруза Норматова.

    Актриса сериаллардаги ролларидан воз кечди

    Актриса “Мендирман Жалолиддин” сериалининг иккинчи мавсумида суратга тушишни истамайди. Суратга олиш тайёргарликлари бошланган вақтда у “Парихона” сериалида ҳам бош ролни ижро этаётганди. Қизиғи, ундаги ролидан ҳам воз кечади.

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    — Ферузанинг ҳижобга кириб, ролни тарк этишини кутмагандик. Чунки у ролга таклиф этилган пайтда бундай қарори борлигини айтмаганди. Шундан кейин бор кучимизни ишга солиб, Ферузанинг қиёфадоши бўлган ҳаваскор актрисани топдик. Энди суратга олиш ишлари бошланади деб турганимизда у турмушга чиқадиган бўлиб қолди. Бўлажак турмуш ўртоғи эса унинг сериалда суратга тушишини истамади. Ундан кейин Нарминжон тахаллусли актриса билан ишлашга қарор қилдик. Аслида сериал сентябр ойида эфирга узатилиши керак эди. Аммо роллардан бирига актриса Зарина Низомиддиновани таклиф этганимиз боис эфир вақти яна сурилди, — дейди сериал режиссёри Умид Қўчқоров.

    Реклама эвазига уйли бўлди

    Феруза Норматова кейинги пайтларда профессионал санъатда анча камнамо. Балки роллар ижро этмаётганининг асосий сабаби ҳижобга киргани билан боғлиқдир. Аммо у ўзига ҳеч қандай чекловларни қўймаган. Яъни рўмоли сабаб омма эътиборидан йироқда бўлишга ҳаракат қилмайди. У ўз жамоасига эга инстаблогер ва бунинг ортидан мўмайгина маблағ топади.

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    — 2021 йилда янги турар жой мажмуалари қурадиган компания билан реклама бўйича шартнома тузганман. Шартнома олти ой муддатга тузилган эди. Шунда биз ўзаро олти ой мен уларни реклама қилишга, улар эса хизмат ҳаққимга уйнинг ярим пулини олмасликка келишдик. Олти ойлик реклама хизмати 20 минг долларга баҳоланди. Мен икки хонали уй учун 22 минг доллар пул тўладим, уй менга 42 минг долларга тушди. Компанияга саҳифамда эълон қилинган реклама ёқди ва улар кейинчалик яна бир йиллик шартнома тузишни таклиф қилди. Бу сафар реклама эвазига яна битта хонадон олиб, ота-онамга совға қилдим, — дейди Феруза Норматова.

    “Умра сафаригача кузатиб боришибди”

    Актриса шу йилнинг август ойида таъқиб қилинаётгани ва бу ҳол уни қўрқувга солаётганини маълум қилганди.

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    — Аввалига бу ҳақда айтишимни ота-онам исташмаган эди. Атрофимда психопат инсонлар пайдо бўлиб қолган. Ҳатто Сирдарёдаги уйимнинг ҳам манзилини топиб борибди. Ундан кейин Тошкентдаги уйимга ҳам келди. Эшикни очмай, “Ким бу?” десам исмини айтиб, гапи борлигини айтяпти. Ҳайронман, у қулфли эшикни қандай очди? Энг ҳайратланарлиси, у оилам билан Умра сафарига борганимда ҳам худди ўша гуруҳ билан борган. Аэропортда телефонимнинг қуввати тугаб, бир муддат қувватлагич олдида турганман. Instagram саҳифасини кузатсам, бир чеккада туриб, мени видеога олган ва тармоққа жойлаштирган. У ортимдан изма-из кузатган. Турфирма билан боғлансам, мен Instagramъга реклама жойлаган куним жой брон қилган экан. Унга нима керак, ҳайронман. Яқинда автотураргоҳда турсам бир йигит келиб, “Эшикни очинг” деб таъқиб қилганди. Ўйлаб қарасам бу воқеаларнинг бари бир-бирига узвий боғлиқдек туюляпти. Шу боис ака-укаларим билан бир уйда туришга қарор қилдим. Мени ёлғиз деб ўйлаётганлар адашади, — дейди актриса Феруза Норматова.

    “Сингилларимни турмушга бериб, кейин оила қураман, дегандим”

    Актрисанинг шахсий ҳаёти, нега оила қурмаётгани ва Шаҳзод Султонов билан муносабатлари ҳамма учун қизиқ. Икки ижодкор ҳам шунчаки дўстона муносабатда эканлиги ҳақида кўп айтишади. Instagram тармоғига эса бир неча марта аразлашиб қолишгани ва ярашишгани ҳақида видеолар жойлашди.

    Фото: Instagram /@feruzanormatova

    — Аллоҳ насиб этган кун оила қураман. Қиз болалар нимани ният қилса, шу содир бўлар экан. Аввалдан уй-жойли бўлиб, сингилларимни турмушга бериб, кейин оила қуришни ният қилардим. Худди шундай бўляпти. Муҳими, болаларим зориқиб қолишини, бугун оила қуриб, бир йилдан кейин “бир-биримизга мос келмадик”, деб ажрашиб кетишни истамайман, — дейди актриса Феруза Норматова.

    02.10.2023, 19:41   Изоҳ (0)   47026
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шаҳзод Султонов Феруза Норматовага уйланаётгани ростми? Актёр Озода Нурсаидованинг клипидан сўнг авж олган миш-мишларга изоҳ берди

    18.07.2022, 15:44

    Дурдона Қурбонова ва Феруза Норматова, Шаҳзод Султонов ва Шоҳрух Ҳамдамов: Жиддий келишмовчилик сабаб бир фильмда суратга тушишни истамайдиган актёр ва актрисалар

    13.08.2022, 19:57

    Феруза Норматова Instagram саҳифасидаги реклама ортидан “новостройка”дан иккита уй олгани ҳақида гапирди (видео)

    31.01.2023, 12:15

    Instagram: Фарзанд кутаётган Юлдуз Турдиева, Шаҳзод Султоновнинг Феруза Норматовага сюрпризи, она бўлган Нигина Анорбоева

    28.09.2023, 22:15

    “Ҳаёт синовларида тобландим”. Мағлубият сабаб рақсдан кетган ва оилавий зўравонликка учраган Милена Мадмусаева 35 ёшда (фото, видео)

    28.09.2023, 18:58

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Улуғбек Отажонов, Шерали Жўраев ҳаққига дуо қилган Ботир Қодиров, туркиялик ошпазга Mercedes совға қилган ўзбекистонлик

    27.09.2023, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кинотавсия: Зерикарли кечани қизиқарли ўтказишга ёрдам берадиган қисқа турк сериаллари

    Маданият | 19 июн, 21:15

    Марказий банк май ойида 13 та банкка жарима санкцияси қўллади

    Ўзбекистон | 19 июн, 21:05

    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

    Реклама | 19 июн, 21:00

    Шимолий Корея Хитой томонга ўнлаб баллистик ракета учирди

    Дунё | 19 июн, 20:50

    Шавкат Мирзиёев “Ҳисорак”да 1,5 млн долларга қурилган кичик ГЭСни кўздан кечирди

    Ўзбекистон | 19 июн, 20:35

    Ногиронлиги бўлганлар учун транспорт мослашуви харажатлари давлат ҳисобидан қопланади

    Ўзбекистон | 19 июн, 20:30

    “Украина тез орада йўқ бўлиб кетиши мумкин” — Украина парламенти депутати

    Дунё | 19 июн, 20:15

    8,6 млрд сўмлик зарар: Хоразмда электрдан ноқонуний фойдаланаётган корхона фош бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 20:00

    Бухородаги боғчада уч ёшли бола ток уришидан вафот этди

    Ўзбекистон | 19 июн, 19:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.