• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ҳаёт синовларида тобландим”. Мағлубият сабаб рақсдан кетган ва оилавий зўравонликка учраган Милена Мадмусаева 35 ёшда (фото, видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Милена Мадмусаева нафақат опера, балки эстрада йўналишидаги қўшиқлари билан ҳам мухлислар эътиборига тушган. Латофатли хонанда ижодда осонликча муваффақиятга эришмаган. 

    “Кўпчилик миллатимга қизиқади”

    Фото: Скрин

    — Асли Навоийда туғилганман, аммо 10 ойлик чақалоқлигимда ота-онам билан Фарғонага кўчиб ўтганмиз. Шу боис болалигим Фарғона билан боғлиқ. Кўпчилик инсонлар қайси миллат вакиласи эканлигимга қизиқишади. Онам эрон миллатига мансуб, аммо Тожикистонда дунёга келган. Отам эса қирғизистонлик тожик. Уларнинг танишуви жуда қизиқ кечган. Улар Россиянинг Самара шаҳрида бирга ўқишган ва оила қургач, йўлланма асосида ишлаш учун Навиойга келишган. Оилада уч қиз ва бир ўғил фарзанд туғилган. Сингилларимнинг бири рассом, иккинчиси эса архитектор. Айнан хонанда бўлишмаса ҳам, ижод қилишади, — дейди Милена Мадмусаева.

    “Бўлди, энди рақс тушмайман”

    Милена — славян тилида “нозик” ва “латофатли” деган маъноларни англатади. Хонанданинг оиласида санъаткорлар бўлмаса-да, у болаликдан рақс тушишга қизиқади. Аммо биргина муваффақиятсизлик сабаб рақсдан кўнгли совийди.

    Фото: Скрин

    — Онамнинг айтишича, уч ёшимда бувимнинг уйидан оқадиган ариқнинг ёнида соатлаб ўтиришни яхши кўрган эканман. Онам “Бошингдан офтоб ўтади”, деб уйга олиб кирмоқчи бўлса, “Сув қўшиқ айтяпти”, деб кетишни истамаган эканман. Рақсга тушишни ёқтирганим учун онам рақс тўгарагига олиб борган. Айтишларича, жуда чиройли рақс тушган эканман. Аммо мактабимизда ўтказилган кўрик танловда иккинчи ўринни олгандан кейин “Бўлди, энди рақс тушмайман”, деганман. Мактабда ҳамиша биринчиликка интиладиган лидер қиз эдим. Сўзимнинг устидан чиқиб, кейин умуман рақс тушмай қўйганман, — дейди хонанда.

    Халқаро танловларда тажриба орттирди

    Фото: Скрин

    2007 йилда Милена ёш ижрочилар ўртасидаги республика танловида иштирок этиб, тенгдошларидан катта устунлик билан биринчи ўринни эгаллайди. Шу йили Тошкент давлат консерваториясининг академик хонандалик факультетига ўқишга киради. У ўқиш билан бирга кўплаб халқаро танлов ва фестивалларда қатнашиб, тажриба орттиради. Милена Мадмусаева Франция, Испания ва Италияда ўтказилган халқаро танловларда иштирок этиб, хорижлик опера усталарининг назарига тушган.

    Фото: Instagram / @milena_madmusayeva

    “Овозим Владимир Путинга маъқул келди”

    Милена Мадмусаева Ўзбекистон давлат Консерваториясини тамомлаб, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига хонанда сифатида ишга қабул қилинади. Шу боис у давлат тадбирларида фаол иштирок этади.

    Фото: Instagram / @milena_madmusayeva

    — 2008 йилдан буён давлат тадбирларида фаол бўлишга ҳамиша интилганман. 2016 йили 16 та давлат президентлари иштирокида ШҲТ саммити доирасида ўтказилган концертларда фаол иштирок этдим. Хонандалар ҳар бир давлат номидан қўшиқлар ижро этиши керак эди. Мен Россия номидан рус тилида қўшиқ айтдим. Овозим Владимир Путинга ҳам маъқул келиб, мендан маъмнун бўлишди. Ўша йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини беришди. Аслида унвон учун ҳеч қандай ҳужжат топширмагандим, бу мен учун кутилмаган янгилик бўлди, — дейди хонанда Милена Мадмусаева.

    “Юзимнинг бир томони қийшайиб қолган”

    Милена Мадмусаева 2016 йилнинг 25 апрелида ўз продюсери Абдуҳамид Халиловга турмушга чиққан, жуфтлик 2017 йилнинг 1 апрелида қиз фарзандли бўлган эди. Аммо оила узоқ вақт бирга яшамайди. Орадан анча вақт ўтиб хонанда турмуш ўртоғи билан нима мақсадда ажрашганини маълум қилди.

    Фото: Instagram / @milena_madmusayeva

    —  Янги келин бўлиб тушганимда қайнонам ота-онангизни унутасиз, деб айтганлар. Телефонларимни олиб қўйишган. Ҳафтада бир марта, жума куни турмуш ўртоғимнинг олдиларида 2 дақиқа ота-онам билан гаплашиш ҳуқуқи берилган эди. Ҳалигача ҳайрон қоламан, нима сабабдан қайнонам менга шу гапларни айтган. Бир куни ота-онамни соғиниб йиғлаб ўтирсам, қайнонам келиб, бўлди, мен ҳам шунақа келин бўлганман. Келинлик шунақа. Ота-онангизни унутинг, улардан воз кечинг, деганлар. Мен қайнонамнинг кўзларига ҳеч қачон тик боқмаганман. Уларга онам ўргатганларидек яхши муомалада бўлардим, сочларини ювиб қўярдим. Тўй-ҳашамларга борар бўлсалар, тирноқларини маникюр қилиб, тақинчоқларимни бериб турардим. Юзларига ниқоблар қилиб қўярдим. Уларни онамдек яхши кўришга ҳаракат қилганман. Лекин мен улар учун бегона бўлганман. Ҳаттоки турмуш ўртоғим учун ҳам бегона бўлганман. Мен у ерда ўзимни худди бўрилар орасига тушиб қолгандек сезардим. 10 ой чидаганман, турмушим бузилмаслигига ҳаракат қилганман. Бир куни олти ойлик ҳомиладорман, соат кечаси 12:00, ота-онамни соғиниб йиғлаганман, турмуш ўртоғимга эртага онамга телефон қилиб беринг, деганман. Шунда улар “Сенга неча марта айтиш керак? Ота-онанг ҳақида умуман гапирма! Умуман, мен гапираётганимда тик туриб эшит”, деб турғизиб қўйганлар. Шунда ҳаво етмай, мазам бўлмай, кўчага чиқиб кетганман. Уч соат кўчада юрганман. Қайтиб келиб, юзимни ювсам, юзимнинг бир томони қийшайиб қолган бўлган. Фарзандим учун қўрқиб кетганман. Эрталаб тонг отиши билан машинамга ўтириб, ойимларнинг уйига кетганман, — дейди Милена кўз ёшларини тия олмай.

    “Ҳаётимда тақиқлар бошланган”

    Миленанинг айтишича, турмуш ўртоғи икки кундан сўнг ундан кечирим сўраб, уйига олиб кетади. Шу воқеадан кейин хонандага ота-онаси билан хоҳлаган вақтида телефон орқали суҳбатлашишига рухсат беришган.

    Фото: “Даракчи.уз”

    — Фарзандим туғилганидан сўнг яна можаролар, тақиқлар бошланган. Онамларни гапирсам, жаҳллари чиқиб кетарди. На турмуш ўртоққа кераксан, на ота-онасига, на қайнука, қайнсингилга кераксан. Фақат қулликка кераксан, — дейди хонанда.

    “Қизим отасини танимайди”

    Милена мана шундай воқеа-ҳодисалардан сўнг ота-онасидан уни олиб кетишларини сўрайди. Ота-онасиникида бир ой яшаганидан сўнг у турмуш ўртоғига қўнғироқ қилади.

    Фото: “Даракчи.уз”

    — Бу бизнинг ўртамиздаги муносабатимиз. Фарзандингиз сизнинг фарзандингиз. Хоҳлаган пайтингизда келиб кўришингиз мумкин, деб айтганман. Шунда турмуш ўртоғим у қиз ўша хонадонда катта бўлар экан, у менга бегона, деган эдилар. Мана, қизим улғайиб қолган, лекин турмуш ўртоғим бирор марта уни кўришга келмаган, қизим уни танимайди, — дейди Милена Мадмусаева.

    “Қалбимни қаттиқ яралашган”

    Хонанда шахсий ҳаётидаги омадсизликлар сабаб бир муддат тушкунликка тушиб қолгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @milena_madmusayeva

    — Аллоҳим аёлни жуда ҳам кучли қилиб яратган. Ҳаёт синовлари бизни яна ҳам кучли қилади. Лекин баъзан шундай пайтлар бўлади, кучли бўлишдан чарчайсиз. Лекин қалбимизда умид учқуни ҳамиша бор. Шу умид олдинга, гўзал, ўзингиз хоҳлагандек ҳаётга юришга ундайди. Инсон ҳаётини ҳеч қачон ўйинчоқ қилмаслик керак. Менинг ҳаётимда шунга ўхшаш нарса бўлган, турмушимда... Жуда ҳам қалбимни қаттиқ яралашган. Майли, у инсонларга омад тилайман. Лекин мен оилага қадам қўяётган йигитларимизга шуни айтардимки, агар шу аёлни бахтли қилиб, оилани, рўзғорни ушлаш, фарзандларингни ҳимоя қилиш қўлларингдан келса, шу ҳаётга қадам қўйинглар. Агар қўлларингдан келмаса, бир қизнинг умрини бадном қилиш керак эмас.

    Фото: Instagram / @milena_madmusayeva

    — Ўша оиламдан кетишим билан ёлғиз қолсам, нимадир бўлишини билиб, магистратурага ўқишга топширдим. Ўшанда қизалоғим уч ойлик эди. Ва ўзим учун созандалар йиғиш учун эълон бердим. Ўзимнинг санъатимни янада давом эттириш учун ҳаракат қилдим. Ота-онам кўмаги, далдаси бўлмаганида, менга жуда оғир бўлган бўларди, — дейди Милена ҳаёт синовларидан қандай ўтгани ҳақида.

    “Фалончининг яқини эмасман”

    Хонанда ажримдан сўнг оила қургани йўқ. У бор эътиборини ижодга қаратяпти. Сентябр ойида илк яккахон концерт дастурини тақдим этди. Хўш, ҳамиша қимматбаҳо либосларда давраларга кириб борадиган Милена нималардан ранжийди?

    Фото: Instagram / @milena_madmusayeva

    — Айрим “санъаткорлар” сабаб асл ижодкорларнинг ҳам қадр-қиммати тушаётгандек туюлади. Улар билан асл санъаткорларни фарқлаш керак. Улар санъатнинг номига доғ туширишяпти. Қимматбаҳо кийим кияди, дегани бу фалончининг яқини дегани эмас. Чиройли кийинишга ҳаракат қиламан, аммо ҳаммасига санъатдан топганларим сабаб эришганман, — дейди хонанда.

    28.09.2023, 18:58   Изоҳ (0)   28912
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Фалаж бўлиб қоласиз, дейишганди”. Паризода умуртқа поғонасидаги хавфли касалликни рақс ёрдамида даволагани ҳақида (видео) 

    06.04.2023, 13:35

    “Украинада мусофирчилик азобини тортганман”. Актёрликни танлаган профессионал ошпаз — Умид Искандаров 43 ёшда (фото, видео) 

    26.09.2023, 15:58

    Instagram: Ўғлини уйлантирган Улуғбек Отажонов, Шерали Жўраев ҳаққига дуо қилган Ботир Қодиров, туркиялик ошпазга Mercedes совға қилган ўзбекистонлик

    27.09.2023, 22:25

    Брюс Уиллиснинг рафиқаси актёрнинг аҳволи оғирлашаётгани ҳақида сўзлаб берди 

    27.09.2023, 19:43

    Голливуд актёри Жорж Клуни Италиядаги ҳашаматли вилласини 100 млн доллар эвазига сотувга қўйди 

    27.09.2023, 18:10

    Испания ҳукумати хонанда Шакирани 6 млн евро миқдоридаги солиқларни тўламасликда айбламоқда 

    27.09.2023, 14:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.