Ижтимоий тармоқларда Тошкент—Истанбул рейси бекор қилингани, лекин ҳеч ким сабабини айтмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Uzbekistan Airports қолдирилган рейс ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Туркиш Airлинес нинг Тошкентдан Истанбулга учиши керак бўлган ТHY-371 рейси техник сабабларга кўра бир неча соатга ушланиб қолган. Натижада авиакомпания рейсни бекор қилишга қарор қилган.
Жадвалга кўра, бортида 265 нафар йўловчи бўлган А-333 самолёти Тошкент вақти билан 02:35 да учиши керак бўлган. Бироқ самолётда техник носозлик аниқлангани сабабли парвоз кечиктирилди. Йўловчилар кутиш залига жойлаштирилиб, иссиқ овқат билан таъминланди.
Эрталаб авиакомпания томонидан ушбу рейсни бекор қилишга ва йўловчиларни бошқа рейсларда Истанбулга ташишга қарор қилинди. Йўловчиларга овқатланиш ва меҳмонхонада жойлашиш ҳам таклиф қилинган.
Изоҳ (0)