Қатарга давлат ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар инвестициялар агентлиги директори Бандар ибн Сауд Ол Сонийни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Агентлик саноат, инфратузилма, энергетика, кўчмас мулк, электрон технологиялар соҳаларида йирик лойиҳаларни илгари суришда катта тажрибага эга глобал миқёсдаги етакчи инвестиция холдинглардан биридир. Идора раҳбари бир вақтнинг ўзида Қатар Марказий банки раисидир.
Учрашувда агентликнинг тўғридан-тўғри инвестицияларини Ўзбекистонда “яшил” энергетика объектлари — қуёш ва шамол станцияларини қуриш, транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, жумладан замонавий авиатерминаллар барпо этиш ва бошқа инвестиция лойиҳаларига жалб қилиш масалалари кўриб чиқилган.
Илғор банк-молия хизматларини, жумладан ислом молияси дастурлари доирасида ривожлантиришдан манфаатдорлик билдирилган.
Қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун икки томонлама гуруҳ учрашуви яқин фурсатда ўтказилади.
Изоҳ (0)