• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига табрик йўллади 

    Президент Шавкат Мирзиёев “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларини қутлаб, табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳурматли кинофестиваль қатнашчилари!

    Муҳтарам меҳмонлар!

    Хонимлар ва жаноблар!

    Аввало, сиз, азизларни — дунёнинг турли мамлакатларидан диёримизга ташриф буюрган кино санъатининг моҳир усталари, таниқли маданият ва санъат арбобларини “Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиши билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

    Ўзбек халқи азалдан ўзининг қадимий тарихи, бой маданияти, нафосат ва гўзалликка меҳр ва эътибори, жумладан, кино санъатини муносиб қадрлаши билан ном қозониб келади. Миллий ва жаҳон кино санъатининг етук намояндалари томонидан яратилаётган юксак савияли фильмлар юртимизда одамларнинг, биринчи навбатда, ёшларнинг онги ва тафаккурини инсонпарварлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик ғоялари асосида шакллантиришдек эзгу ишга катта ҳисса қўшмоқда.

    Биз айнан мана шу омилларни ҳисобга олган ҳолда, 2021 йилда Тошкент халқаро кинофестивалини “Ипак йўли дурдонаси” деган янги ном билан қайта тиклаб, уни “Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун” шиори остида ўтказишни йўлга қўйдик.

    Ўтган қисқа вақт ичида эл-юртимиз, миллионлаб томошабинлар қалбидан чуқур жой олган ушбу фестивалнинг навбатдаги анжумани мамлакатимизда миллий кино санъатимизнинг 115 йиллик санаси кенг нишонланаётган бир пайтда бўлиб ўтаётгани рамзий маънога эга. Энг муҳими, Тошкент халқаро кинофестивалига бўлган эътибор ва қизиқиш дунё миқёсида тобора ортиб бормоқда.

    Бу галги кинофорумда жаҳоннинг 50 дан ортиқ давлатидан қарийб 300 нафар истеъдодли кино усталари, қатор халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этаётгани ҳам шундан далолат беради.

    Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда барча йўналишлар қатори кинематография соҳасини ривожлантиришга ҳам алоҳида аҳамият қаратилиб, унинг замонавий инфратузилмаси ва мустаҳкам моддий-техник базаси яратилмоқда.

    Кино санъати вакиллари, тизимда хизмат қилаётган ходимларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш, соҳада нодавлат секторни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам ижобий натижасини бермоқда.

    Бугун ўз ишини бошлаётган XV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида ўтказиладиган фильмлар намойишлари, ижодий учрашув ва мулоқотлар барча иштирокчиларга қизғин ижодий кайфият ва илҳом бағишлаб, уларни янги-янги режалар сари руҳлантиради, деб умид билдираман.

    Шунингдек, навқирон киноижодкорлар ўртасида қисқа метражли фильмлар яратиш бўйича ташкил этиладиган ижодий танлов улар учун ўзига хос тажриба ва маҳорат мактаби вазифасини ўташи шубҳасиз.

    Фестиваль давомида сизлар Ўзбекистонда нафақат кинематография соҳасида, балки барча устувор йўналишларда инсон қадри ва манфаатларини таъминлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан ҳам бевосита танишиш, санъацевар халқимиз билан яқиндан мулоқот қилиш имкониятига эга бўласизлар.

    Сиз, азизларни XV Тошкент халқаро кинофестивалининг тантанали очилиши билан яна бир бор қутлаб, ушбу анжуман чинакам санъат байрами, тинчлик ва дўстлик рамзига айланади, деб ишонаман.

    Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга мустаҳкам саломатлик, ижодий ютуқлар, кинофестиваль ишига эса муваффақиятлар тилайман. 

    Шавкат Мирзиёев

    30.09.2023, 17:15   Изоҳ (0)   8221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент халқаро кинофестивалининг дабдабали қизил йўлагидан репортаж (фото, видео)

    30.09.2023, 09:22

    Ўзбекистон ёшларини иқлим кун тартибига жалб қилиш бўйича миллий стратегия имзоланди

    30.09.2023, 15:35

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари 43 ёшида вафот этди

    30.09.2023, 15:25

    Тошкентда 15 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини маълум қилди

    30.09.2023, 15:15

    Қуролли кучлар тизимида қонунийликни таъминлашда ҳарбий прокурорларнинг назорати кучайтирилади 

    30.09.2023, 14:23

    Ўзбекистонда сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тасдиқланди

    30.09.2023, 13:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италияда қайиқлар чўкиб, 26 нафар муҳожир ҳалок бўлди

    Дунё | 14 август, 08:52

    Ўзбекистонда мандат эълон қилинди

    Ўзбекистон | 14 август, 08:25

    Афғонистонда уч нафар сеҳргар ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 08:12

    “ПСЖ” “Тоттенҳэм”ни мағлубиятга учратиб, УЕФА Суперкубоги соҳибига айланди (видео)

    Спорт | 14 август, 07:27

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.