Сенатнинг қирқ бешинчи ялпи мажлисида “Прокуратура тўғрисида”ги қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга оид қонун кўриб чиқилди. Бу ҳақда парламент юқори палатаси матбуот хизмати хабар берди.
Қонун билан “Прокуратура тўғрисида”ги қонунига Қуролли кучлар тизимида қонунчилик ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши устидан ҳарбий прокуратура органларининг назорати кучайтирилишини, шунингдек, ҳарбий прокуратура органларига ходимларни ҳарбий хизматга қабул қилиш ва ундан бўшатиш тартиби ҳамда уларга ҳарбий унвонлар бериш тартиби белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бош прокурор, ҳарбий прокурор, транспорт прокурори Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари, шунингдек, туманлар, шаҳарлар прокурорлари лавозимига 25 ёшдан кичик бўлмаган шахслар тайинланиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, ҳарбий прокурор, йранспорт прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари тегишинча туманлар, шаҳарлар прокуратораларининг ва уларга тенглаштирилган прокуратураларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиши, қонунларга, бош прокурор буйруқларига асосан ва уларни ижро этиш мақсадида ўзига бўйсунувчи ходимлар учун мажбурий бўлган буйруқлар, кўрсатмалар, фармойишлар чиқариш ваколатлари қонуний жиҳатдан белгилаб қўйилмоқда.
Мажлисда савол-жавоб ва муҳокамадан сўнг ушбу қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Бундан олдин Ўзбекистонда ҳарбий прокуратура ходимларига ҳам имтиёзли ипотека кредитлари берилиши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)