Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Уйғун Ғафуров Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди.
Уйғун Ғафуров бундан аввал Тошкент ислом институти ректори, шу кунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Давлат раҳбарининг махсус топшириғи ва тегишли қарорига асосан 2021 йил 25 майдан бери президентнинг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов бир вақтда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажариб келаётган эди.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонига биноан 2018 йилнинг апрелида ташкил этилган.
Изоҳ (0)