Илҳом Тўхтасинов Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги “Давлат бошқаруви” канали хабар берди.

Илҳом Тўхтасинов меҳнат фаолиятини 2010 йилда бошлаган бўлиб, ўтган йиллар давомида катта ўқитувчи, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети таржима назарияси ва амалиёти факультети декани лавозимларида фаолият юритган. У 2016 йилдан бери Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан олдин университетга 2020 йилдан бери Улуғбек Азизов ректорлик қилиб келаётган эди.
Шунингдек, Жаҳонгир Қаршибоев Гулистон давлат педагогика институти ректори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у мазкур университетда ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида фаолият юритган.
Август бошларида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тўртта олий таълим муассасаларига ректорлар лавозимга тайинланган эди.
Изоҳ (0)