• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ёшлар етакчиларига қанча маош тўланади? Ёшлар етакчисига доир маълумот тақдим этилди

    2022 йилда президентнинг тегишли қарорига асосан мактаблардаги ёшлар етакчилари штат бирликлари қисқартирилиб, унинг ўрнига республикадаги ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Бу орқали Республикадаги қарийб 10 мингга яқин маҳаллада минглаб ёшлар иш билан таъминланди. Ҳозирги кунда уларга маҳалладаги хонадонлар сонига қараб, 4 миллион сўмдан 5 миллион сўмгача маош тўланади. Ҳар чоракда энг илғор 100 нафар етакчи эса бир ойлик маошга тенг пул мукофоти ҳамда “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.

    Фото: Дарё” / Мадина Нурман

    Ёшлар етакчиси нимага керак ўзи? Қуйида бу бўйича маълумот берилади

    Ўзбекистон умумий аҳолисининг 62,8 фоизи — ёшлар. Ёшлар эса мамлакатнинг энг катта бойлиги. Бугунги кунда турли зарарли ғоялар таъсирига тушган, онлайн қимор ўйинларига берилган ёки умрини бесамар ўтказаётган ёшлар ҳам йўқ эмас. Уларни таълим ва касб-ҳунарга йўналтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил қилиш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш энг асосий масала. Шунинг учун ҳам маҳаллаларда ёшлар етакчиларига эҳтиёж сезилмоқда. Уларнинг зиммасидаги асосий вазифа — ўз маҳалладошлари, дўстлари, ўртоқларини тўғри йўлга бошлай олиши. Бу борада яхши натижа кўрсатаётган етакчилар давлат эътиборидан четда эмас. Масалан, 2022—2023 йиллар давомида  220 нафар Ёшлар етакчиси юқори лавозимларга ишга ўтган. Яна 11 нафар етакчи Давлат мукофотлари билан тақдирланди, 210 нафари Миллий захира кадрлар сафига киритилди.

    Ёшлар етакчилари иштирокида қандай ишлар қилиняпти?

    • Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш учун 224 минг нафар ёшга қарийб 5,2 триллион сўм кредит ажратилди; Мисол учун: Самарқанд вилояти, Нуробод тумани “Сазаған” маҳалласида яшовчи Каримов Фурқат Хўжақулович ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида ушбу лойиҳа доирасида 300 млн сўм имтиёзли кредит маблағи олиб мебел ишлаб чиқариш (“Хумоюншох сифат мебел” МЧЖ) фаолиятини йўлга қўйган. Бугунги кунда 8 нафар маҳалла ёшларини доимий бандлигини таъминлаш билан бир қаторда ойлик айланма маблағ ҳажмини 100 млн сўмга етказган.
    • Ёшларни қишлоқ хўжалигида банд қилиш учун 254,6 минг нафар ёшларга 66,3 минг гектар экин майдони ажратилди; Мисол учун: Хоразм вилояти, Янгибозор тумани Шоирлар маҳалласида яшовчи Юлдашев Оғабек Отабек ўғли “Ёшлар дафтари»га киритилиб, “E-auksion” орқали 30 сотих ер майдони ажратилган. Бугунги кунда ушбу ер майдонига помидор экиб 3,5 тонна ҳосил олишга, 14 млн сўм даромад қилишга эришди.
    • Ёшларнинг ижтимоий муаммосини хал этиш ва бандлигини таъминлаш учун 525 минг ёшга “Ёшлар дафтари”дан 892 миллиард сўмлик ёрдам кўрсатилди;
    • 97 минг нафар талабага 275 млрд сўм контракт маблағлари тўлаб берилди;
    • Ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топиши ҳамда ўзини ўзи банд қилиши учун 55,5 минг нафарига 150 млрд сўмлик асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари ажратилди, 13 минг нафар йигит-қиз ҳайдовчиликка ўқиши учун 12 млрд сўм харажат қоплаб берилди. Мисол учун: Тошкент вилояти, Зангиота туманида яшовчи Интимоқов Назар Хасан ўғлига тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши учун компьютер жамланмаси олиб берилган. Бугунги кунда у автомобилларнинг яроқсиз шиналаридан болалар учун ўйинчоқлар ва кўргазма қуроллари ясаш фаолиятини йўлга қўйиб, айни вақтда ойлик 7-8 млн сўм даромад олишга эришмоқда. 
    • Яна 21 минг нафар ёшга 81 млрд сўм сафарбарлик чақируви резерви харажатлари қоплаб берилди;
    • Ёшларни саломатлигини тиклаш мақсадида 39 минг нафарига 44,3 млрд сўмлик даволаниш харажатлари тўлаб берилди. Мисол учун: Андижон вилояти, Жалақудуқ туманида яшовчи Хайдарова Мухтасар Азамжон қизи оғир буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниш мақсадида “Ёшлар дафтари”га киритилган. Бугунги кунда “Ёшлар дафтари” жамғармасидан 15 млн сўм маблағ ажратилиб, операция қилиниб соғлом ҳаётга қайтишига кўмаклашилди.
    • 15 минг нафар ёшларга тадбиркорлик ва касб-ҳунар ҳамда IT, хорижий тилларга ўқиши учун 28 млрд сўм маблағ ажратилди.
    • Ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш орқали умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётган “Беш ташаббус олимпиадаси” тадбирларига 11 млн нафар ёшлар жалб этилди. Ғолиб ёш спортчиларнинг маҳаллаларида 623 та спорт майдончалари қуриб фойдаланишга топширилди.

    Ёшлар — ижтимоий-сиёсий маконда муҳим куч, уларни қўллаб-қувватлаш мамлакатнинг эртанги куни фаровон бўлишига хизмат қилади. Ёшлар етакчилари тизими йўлга қўйилгани ёшларнинг мурожаатларини маҳалланинг ўзида ҳал этиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш имконини бермоқда. “Ёшлар баланси”, “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига маҳалладаги ҳар бир ёшнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда саломатлик ҳолати юзасидан маълумотлар доимий киритилиши имкони яратилганлиги ёшларни қийнаётган саволларга жавоб топишни янада енгиллаштирди.

    Ёшлар қанчалик билимли, касбли ва ҳунарли бўлса, мамлакат иқтисодиёти шунча тараққий этади. Бу борада етакчилар ёшларга яқин дўст, маслаҳатгўй ва кўмакдош бўлмоқда. Ёшларнинг сирини, юриш-туришини маҳалладаги ёшлар яхшироқ билади. Қайси маҳаллада ёшлар етакчиси ўз номи билан етакчи бўлса, бошқаларни ўз ортидан эргаштира олса, ўша маҳаллада нохуш ҳолатлар кам бўлади, ўша ҳудуд фаровон, ёшлари эса бахтлироқ бўлади.

    29.09.2023, 23:00   Изоҳ (0)   34639
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергелидаги портлашда аҳоли уйларига етказилган зарар давлат ҳисобидан қопланаётганига изоҳ берилди

    29.09.2023, 22:51

    Сергелидаги портлаш: уй-жойлар ва автомобилларга қанча зарар етган?

    29.09.2023, 22:46

    Шавкат Мирзиёев Германия канцлери билан музокарада қатор соҳаларда ҳамкорлик қилиш бўйича бир қанча таклифларни илгари сурди

    29.09.2023, 22:40

    Сирдарёда 10-синф ўқувчиси бўлган қиз бедарак йўқолди

    29.09.2023, 22:30

    Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади (рўйхат) 

    29.09.2023, 22:07

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    29.09.2023, 21:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.