Навоий вилояти Учқудуқ туманида жойлашган спорт мажмуасида йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 29-сентябр куни НКМК жамғармаси давлат муассасаси Учқудуқ ҳудудий бошқармасига қарашли “Ёшлар” спорт залида ёнғин келиб чиққан бўлиб, у тўлиқ бартараф этилган.
“Ёнғиндан ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва талафот етказилмаган. Тегишли мутахассислар томонидан ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланиб, тегишли барча чоралар кўрилади”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 28-сентябр куни тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги “Қурувчилар” даҳасида Inter Logistics МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш ва ёнғин содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг умумий сони 163 кишини ташкил этди, бир нафар ўсмир ҳодиса оқибатида вафот этди. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тергов департаменти томонидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми “а” ва ”б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Изоҳ (0)