Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 25 сентябрь, душанба куни давом эттирилмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўстматов Осиё ўйинларини ажойиб ғалаба билан бошлади.
Жанубий кореялик Сехеонг Жога қарши жангда яққол устунлик қилган Дўстматов кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилди.
Шифокорлар 2-раундда Ҳасанбойнинг кучли зарбалари натижасида жароҳат олган рақибга жангни давом эттиришга рухсат бермади.
Изоҳ (0)