Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 25 сентябрь, душанба куни давом эттирилмоқда.
Унда Ўзбекистон вакиллари турли спорт ўйинларида иштирок этмоқда.
Академик эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасида кечган яккалик дастурида Анна Пракатен Ўзбекистон делегациясига иккинчи олтин медални тақдим қилди. Кумуш ва бронза медаллари эса Хитой ҳамда Япония вакилларига насиб этди.
Академик эшкак эшиш бўйича эркаклар ўртасида М4- дастурида иштирок этган Шеҳроз Ҳакимов, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев ва Алишер Турдиев квартети марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтишди ва олтин медалга эга чиқишди.
Шунингкдек, Ўзбекистон делегацияси ўз ғазнасини яна бир кумуш медал билан бойитди. Академик эшкак эшиш бўйича М4х дастурида стартга чиққан Шаҳзод Нурматов, Шаҳбоз Холмирзаев, Меҳрожбек Маматқулов ва Собиржон Сафаралиев кумуш медални қўлга киритди. Мазкур стартда олтин медал Хитой, бронза медали Ҳиндистон жамоаларига насиб этди.
Изоҳ (0)