Футбол бўйича Осиё ўйинлари доирасида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 25 сентябрь, душанба куни Гонгконга қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ Лей Нгаи Хои ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда эса ўзбекистонликлар ҳисобни тенглаштирди. 65-дақиқада Алибек Давронов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Орадан 5 дақиқа ўтиб, Жасурбек Жалолиддинов Ўзбекистоннинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда Ҳожимат Эркинов рақиб жамоа футболчиси билан тортишгани учун қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Ўйин 2:1 ҳисобида Ўзбекистоннинг ғалабаси билан якунланди.
Шу тариқа Тимур Кападзе шогирдлари Осиё ўйинлари плей-оффига йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашув 22 сентябрь куни бўлиб ўтган ва унда Ўзбекистон Улуғбек Ҳошимовнинг ягона голи эвазига ғалаба қозонганди.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Ўзбекистон ва Гонгконг терма жамоалари плей-оффга йўл олди. Гуруҳдаги қолган икки терма жамоа Афғонистон ва Сурия мусобақа бошланишига 2 кун қолганда иштирок этмаслигини маълум қилганди.
Осиё ўйинлари
25 сентябрь, душанба
Ўзбекистон – Гонгконг 2:1
Гол: 0:1 — 4 Лей Нгаи Хои, 1:1 — 65 Алибек Давронов, 2:1 — 70 Жасурбек Жалолиддинов.
Ўзбекистон U-23: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 3.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 6.Беҳзод Шамсиев (14.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 81), 13.Элдорбек Бегимов, 16.Асадбек Раҳимжонов, 18.Алибек Давронов, 8.Иброҳим Ибрагимов (17.Абдурауф Бўриев, 63), 9.Улуғбек Ҳошимов (19.Ҳусайн Норчаев, 46), 15.Шерзод Эсанов (10.Жасурбек Жалолиддинов, 46), 7.Ҳожимат Эркинов, 22.Алишер Одилов (20. Русланбек Жиянов, 63).
Изоҳ (0)