• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Зита ва Гита»даги Бадринат амаки — Сатен Каппу: Иккинчи даражали роллар билан томошабинлар меҳрини қозонган актёрнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида

    «Зита ва Гита» фильмидаги Бадринат амаки эсингиздами? «Қасос ва қонун» фильмида жаноб Тагорнинг хизматкори Рамлала ёки «Девор»да Амитабҳ Баччаннинг отаси-чи? Бу ролларнинг барчаси иккинчи даражали актёр — Сатен Каппу томонидан ижро этилган.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Сатен 1931 йил 14 январда Мумбайда брахманлар оиласида туғилган. Унинг отаси Будх Сингх Шарма йирик музқаймоқ заводини бошқарган, онаси Ганга Деви уй бекаси бўлиб, икки ўғил — Сатен ва Радҳе Шямни тарбиялайди. Аслида Сатеннинг ҳақиқий исми Сатендра Шарма, лекин болалигида ҳамма уни Каппу деб чақиради, шунинг учун у кино оламига кириб келганида бу исмдан фамилия сифатида фойдаланади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Отаси ўғлининг актёрликка бўлган иштиёқига жуда қарши эди. У оилавий бизнесини давом эттирадиган меросхўрни орзу қилган ва ўғлини завод бошқарувчиси бўлади, деб умид қилган, лекин Сатеннинг бошқа режалари бор эди.

    У актёрлик фаолиятини турли байрам ва фестивалларда қўйиладиган спектаклларда рол ижро этишдан бошлайди. 1953 йилда у Ҳиндистон халқ театрлари уюшмасига қўшилади ва бу ерда 15 йил ишлайди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Сатен Каппу ўзининг ёрқин истеъдодини айнан песалардаги тажрибаси туфайли кашф қила олди. У ўз даврининг етакчи драматурглари ва режиссёрлари, жумладан, режиссёр Ритвик Гҳатак билан ҳамкорликда ишлайди. 1960 йилда режиссёр Бимал Рой театр саҳнасида актёрнининг ажойиб ижросини пайқаб қолади ва уни ўзининг «Кобуллик» фильмига (1961) таклиф қилади. Фильмдаги мазкур роли туфайли Сатендранинг Болливуддаги узоқ ва жуда муносиб йўли бошланади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Ҳинд киносининг ёрқин актёрларидан бири ҳар қандай фильмни ўзининг кичик роллари билан бойита олди, айниқса, Амитабҳ Баччан иштирокидаги — «Кечиккан қасос», «Девор», «Қасос ва қонун», «Мафия раҳбари», «Қора тош», «Номаълум қўнғироқ», «Ҳаммол», «Кечир, Аруна» ва бошқа шу каби блокбастерлардаги роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    «Ҳаммол» фильмида Амитабҳ Баччан билан суратга олиш жойида содир бўлган машҳур бахтсиз ҳодиса ягона эмас эди. Сатен ушбу фильмда Амитабҳнинг отаси ролини ўйнаган ва суратга олиш пайтида ўлим ёқасига бориб қайтган — актёр дарё гирдобига тушиб қолади. Мўъжиза туфайлигина унинг ҳаёти сақлаб қолинади.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    19 ёшида ота-онасининг қистови билан Сатен Кайлашмати исмли қиз билан танишиб, 1951 йилда турмуш қуришади. Ўшандан буён эр-хотин никоҳ муқаддас эканини исботлаб келди. Каилашмати ҳаёт йўлида содиқ умр йўлдош, яхши дўст ва елкадошга айланди. Улар бутун умри давомида бирга яшаб, тўртта қизни дунёга келтирдилар: Ума, Дипти, Бидита ва Трипти. Кенжа қизи Трипти отасининг изидан бориб, сценарий муаллифи сифатида кино оламига кирди.

    Фото: Bollywoodtime

    Фото: Bollywoodtime

    Кексайган сари Сатенни қандли диабет ва юқори қон босими қийнай бошлади. Унутилмас роллар ижрочиси 2007 йил 27 октябрь куни 76 ёшида бу дунёни тарк этди.

    Мавзуга доир:

    • «Диско раққоси» фильми юлдузи Ким Яшпал бугун нималар билан банд? (фото)
    • Актёр бўлишни хоҳламаган ҳамда 40 ёшида актрисага уйланган Болливуд юлдузи. Ранбир Капур ҳақида нималарни биламиз?
    • «Пуштун», «Арслон» ва Болливуд қироли Шоҳрух Хон суратга тушаётган бошқа янги фильмлар
    • Болливуд Барбисининг фожиаси: ҳинд актрисаси Парвин Баби қандай қилиб машҳурлиги ва гўзаллигидан айрилди?

    26.04.2022, 14:54   Изоҳ (0)   20449
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Асл моҳиятини фақат катталар тушуна оладиган мультфильмлар (фото)

    26.04.2022, 12:55

    «Ёмон йигитлар» мультфильми АҚШ прокати етакчисига айланди

    25.04.2022, 19:58

    «Опа-сингиллар» 10 ёшда: сериал қандай суратга олинган? Бош қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд?

    25.04.2022, 15:52

    Жонни Депп 300 млн доллар ва миллионта алпака учун ҳам «Кариб денгизи қароқчилари»даги Жек Читтак ролига қайтмаслигини маълум қилди

    24.04.2022, 16:55

    Фильмлардаги образлари ишончли чиқиши учун ҳаётини хавф остига қўйган жаҳон киноси юлдузлари (фото)

    23.04.2022, 21:57

    «Тор: Севги ва яшин» фильмининг биринчи тизери намойиш этилди

    22.04.2022, 16:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда ўқитувчилар мактабни таъмирлашга жалб қилингани назоратга олинди

    Ўзбекистон | 3 август, 08:42

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.