• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    “Севги тактикаси”, “Оҳ, Белинда” ва турк киноси ихлосмандларига манзур бўладиган бошқа янги сериаллар (видео)

    Турк сериаллари дунё бўйлаб ўз мухлисларига эга. Кўплаб томошабинлар “Муҳташам юз йил”, “Севги изтироби”, “Қора ният” каби сериалларини севиб томоша қилган, бироқ турк кино оламида қизиқарли сюжети билан билан мухлисларнинг қалбидан жой олган бошқа янги қизиқарли лойиҳалар ҳам бор.

    “Севги тактикаси”

    Мелодрама ва комедия жанридаги “Севги тактикаси” сериали 2022 йилнинг 11 февраль санасида премьера қилинган. Лойиҳада бош ролларни Демет Ўздемир (“Қулупнай ҳиди”, “Дунё билан менинг ўртамизда”, “Эрта учган қуш”), Шукру Озйилдиз (“Ҳаммаси севги учун”, “Чолиқуши”) ижро этган.

    Асли мода дизайнери ва блогер бўлиб, у ўз тингловчиларига муносабатларни қандай ўрнатиш кераклигини ўргатади. Кемер — реклама агенти, келишган ва ўзига ишонган йигит. Бош қаҳрамонларни кўпчилик яхши кўради, бироқ уларнинг ўзи самимий севги борлигига умуман ишонмайди.

    Кунларнинг бирида қиз ва йигит бир зиёфатда иштирок этиб, дўстлари билан баҳс бойлайди: орадан вақт ўтиб жуфтлик бир-бирини севиб қолади. Шундан кейин Кемер ва Асли ўртасидаги туйғулар ўйини бошланади — ким ғолиб бўлишини билиш учун эса сериални томоша қилган маъқул.

    “Севги тактикаси 2” 

    “Севги тактикаси 2” 2023 йилнинг 14 июль санасида экранларга чиққан. Демет Ўздемир ва Шукру Озйилдиз иштирокидаги комедия мелодрамасининг давоми 2023 йилнинг энг янги турк лойиҳаларидан бири ҳисобланади. “Севги тактикаси 2”да Асли ва Кемер бу сафар никоҳ борасида янги тортишувга дуч келади. Томошабинлар бош қаҳрамонларнинг ҳамроҳини ўз томонига тортишга ҳаракат қиладиган кулгили вазиятларни кўради.

    “Оҳ, Белинда”

    Драма ва комедия жанридаги “Оҳ, Белинда” сериали 2023 йилнинг 7 апрель санасида томошабинларга тақдим этилган.

    Лойиҳада бош ролларни Неслиҳан Атагул (“Ҳаммаси сендан қолган”, “Севги изтироби”, “Истанбулнинг икки юзи”), Серкан Чайўғлу (“Гилос мавсуми”, “Узук”, “Янги ҳаёт”) ижро этган.

    Диляра — ёш актриса. Унинг ҳаётида севимли йигити, режиссёрларнинг қизиқарли таклифи, дабдабали ҳаёти бор. Қиз Белинда шампунининг реклама ролигини суратга олишга рози бўлгач, ҳамма нарса ўзгариб кетади.

    Бош қаҳрамонга Белинда шампунини бозорга олиб чиқадиган реклама компаниясида ишлаш таклиф қилинади. Актриса икки фарзанди бор уй бекаси ролини ижро этади ва тўсатдан қаҳрамон ўзини бошқа дунёда топади, бу ерда актриса реклама қаҳрамонининг ҳаётини бошдан кечиради, яъни ҳаётидан жуда нафратланган уй бекасининг барча ташвишлари унга тушади. Фильм комедия ва фантастик жанрда суратга олинган.

    “Мунажжимлар башорати”

    “Мунажжимлар башорати” сериали 2022 йилнинг 16 сентябрь санасида экранларга чиққан. Унда бош ролларни Гўзде Мутлуэр (“Ака”, “Лола вақти”), Али Эрсан Дуру (“Қалбимнинг султони”, “Ажойиб куёв”, “Эшигимни қоқ”) ўйнаган.

    Фото: “Яндекс Дзен” 

    Буржу — ҳаётдаги асосий машғулоти астрология бўлган машҳур тадбиркор. Архитектор Синан жозибали Буржуга маҳлиё бўлиб, қизнинг эътиборини тортиш ва унинг қалбини забт этиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлади. Бироқ 12 та бурж ҳам Синаннинг режаларига зид. Сериалдаги кутилмаган воқеалар томошабинни ўзига жалб қилади.

    “Мени ишонтир”

    “Мени ишонтир” сериали 2023 йилнинг 23 июнь санасида намойиш этилган. Сериалда бош ролларни Айча Айшин Туран (“Совуқ”, “Қора гул”), Экин Коч (“Ҳаммаси сендан қолган”, “Уч куруш”, “Кўсем”) ва бошқа актёрлар ижро этган.

    Икки қўшни бувилар невараларини учраштиришга қарор қилади ва уларнинг турмуш қуриши учун ақл бовар қилмайдиган режалар тузади. Бу режалар амалга ошмайди, бир-бирини болаликдан таниган Саҳра ва Дениз бир-бирини ёқтирмайди.

    Ўзаро адоватга қарамай, жуфтлик бир неча бор учрашиши керак бўлади. Дениз — таниқли фотограф ва Саҳра ундан интервью олиши керак. Сюжети денгиз манзаралари фонида ривожланади — бу янги турк лойиҳасини томоша қилиш учун яна бир сабаб.

    “Тушингда кўрасан”

    Ушбу лойиҳа 2023 йилнинг 3 февраль санасида тақдим этилган. Сериалда бош ролларни Мурат Боз (“Ака”), Буржу Ўзберк (“Муҳташам юз йил”, “Гунеш қизлари”, “Севги, ақл, қасос”) ва бошқа маҳоратли актёрлар ижро этган.

    Сериал кутилмаган воқеларни ўз ичига олади. Янги турк сериалининг бош қаҳрамонлари Пелин ва Энгин. Пелин тўйни режалаштирувчи ходим бўлиб ишлайди, агентлик эгаси бўлишни хоҳлайди, бироқ шахсий ҳаёт масаласига келадиган бўлсак,  унинг ўзи турмуш қуришга тайёр эмас. Энгин ўз ресторанини очишни орзу қилган қурилиш компаниясининг эгаси. Унинг атрофида кўплаб қизлар бор, бироқ ҳали у борада танлов қилишга улгурмаган.

    Пелин ва Энгин зиёфатда учрашиб қолади, ундан кейинги ҳамма воқеалар тушга ўхшайди. Эрталаб ёшлар бир тўшакда уйғониб, турмуш қурганига икки йил бўлганинин билишади.

    18.09.2023, 13:41   Изоҳ (0)   8441
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинотавсия: Биринчи сониясидан то сўнгига қадар томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган янги турк сериаллари

    20.06.2023, 19:30

    “Қўрғон сирлари”, “Оила” ва бўш вақтни мароқли ўтказишга ёрдам берадиган бошқа турк сериаллари (фото)

    17.07.2023, 17:50

    “Клюква шарбати”, “Катта-кичик ёлғон”, “Шунчаки дўстлар”: Экран қаршисига михлаб қўядиган янги турк сериаллари

    10.08.2023, 09:35

    “Қўрғон сирлари”, “Оила” ва бошқа машҳур турк сериаллари актёрлари ўзи ижроси учун қанчага гонорар олган? (фото)  

    24.08.2023, 13:46

    “Мен эса етарлича қариб бўлганман. Энди улғайишим керак…” — “Леон” фильми ҳақида

    16.09.2023, 22:46

    Фильмга айланган машҳур мультфильмлардаги томошабинларга манзур бўлган саҳналар (фото)

    16.09.2023, 17:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.