Турк сериаллари ўзига хос ранг-баранглиги ва мураккаб сюжет лари билан дунёни секин-аста забт этмоқда.
“Видолашув мактуби”
Бадавлат оиланинг қизи Аланур Зиё исмли оддий йигитни севиб қолади. Қаҳрамоннинг ота-онаси бунга қатъиян қарши, лекин қиз севгиси учун ҳар қандай қурбонликка тайёр. Аммо Аланур севгилисидан видолашув хатини олганида бирга яшаш ҳақидаги орзулари чил-парчин бўлади. Зиё сабабини тушунтирмасдан қочиб кетганди.
Йиллар ўтади, биринчи севги ўтмишда қолган, Аланур ҳам оила қуради. Бўлажак куёвининг ота-онаси билан учрашгунча ҳаммаси яхши эди, аммо йигитнинг отаси Зиё бўлиб чиқади — эски туйғулар яна алангаланади. Аланур ва Зиё узоқ йиллик гина-кудуратни енгиб, фарзандларининг бирга бўлишига имкон берадими?
Жанр: драма.
Ролларда: Нургул Ешилчай, Селим Bayraktar, Рабия Сойтурк.
“Оила”
Аслан — ғамгин ва сирли одам, шунингдек, нуфузли оиланинг меросхўри. Девин — камбағалликда ўсган қиз. У кенжа синглисини тарбиялайди, психолог бўлиб ишлайди ва ҳаётда ўз йўлини ўзи топишга мажбур.
Тақдир бу иккаласини сафарда учраштиради, тақдир тақозосига кўра Девин Аслан билан психолог сифатида ишлайди. Улар яқинлашиб, бир-бирини севиб қолишади. Энди ёшлар ўз бахтлари учун курашишлари керак, чунки бой меросхўрнинг оиласи Асланнинг танловидан мамнун эмас.
Жанр: драма, романтика, жиноят.
Ролларда: Киванч Татлитуғ, Серенай Сарикая, Нур Сурер.
“Клюква шарбати”
Сериал нафақат Доға ва Фотиҳнинг севгиси, балки турли қараш ва қадриятларга эга бўлган икки оиланинг тўқнашуви ҳақида ҳам ҳикоя қилади. Бош қаҳрамоннинг онаси қизини замонавий ва илғор муҳитда тарбиялаган бўлса, куёвнинг оиласи ҳар доим консерватизм ва қаттиққўлликда яшаган.
Айтиш мумкинки, бу фильм ҳар қандай анъанавий жамиятнинг муаммоларига тўғри келади, чунки кўп ҳолларда ёш авлод эскирган пойдеворлардан воз кечишга тайёр, катта авлод эса маълум қоидалар билан яшашга ўрганиб қолган.
Жанр: драма, романтика.
Ролларда: Барис Килич, Эврим Алася, Сила Туркоғлу.
“Қўрғон сирлари”
Сейран ва опаси Суна болаликдан золим отасининг зўравонлигига чидашга мажбур. Синглиси университетда ўқишни ва мустақил бўлишни хоҳласа, опаси ҳар доим муваффақиятли турмуш қуришни орзу қилган. Ва ниҳоят, тўнғич қизга совчилар келади.
Истанбуллик нуфузли ва бой оиланинг меросхўри Ферид Корхон сўнгги лаҳзада Сунага эмас, синглисига уйланмоқчи эканлигини эълон қилади. Сейран уйини ва севгилисини ташлаб кетишга мажбур. У Корхонлар қўрғонида оиланинг обрўсини ҳимоя қилиши, эрининг муҳаббати учун курашиши ва нафақат Феридни, балки ўзини ҳам ўзгартириши керак.
“Қўрғон сирлари” — биз ўрганиб қолган одатий романтик сериал эмас. У психиатр Гулсерен Будайжиўғлининг китоби асосида реал воқеаларга асосланган.
Жанр: драма, романтика
Ролларда: Афра Сарачоғлу, Мерт Рамазан Демир, Гулчин Сантиржиоғлу.
“Гулжамол”
Қаҳрамон йигитнинг ҳаёти бошиданоқ қийинчилик ва синовларга тўла: онаси уни ва синглисини эрта болалигида бошқа эркакни деб ташлаб кетган. Гулжамол барча қийинчиликларга қарамай, муваффақиятли ва бой одам бўлади. Она шаҳрига қайтиб, у фақат битта мақсадни кўзлайди — онасидан ўч олиш. Аммо онасининг асраб олган қизига ошиқ бўлгач, ҳаммаси ўзгаради.
Жанр: драма.
Ролларда: Мурат Юналмиш, Мелис Сезен, Эдип Тепели.
“Қуш парвози”
Фильмда кўтарилган асосий муаммо авлодлар ўртасидаги зиддиятдир. Бош қаҳрамон ёш қиз Асла мисолида муваффақиятга эришиш йўлидаги барча қийинчиликларни енгиб ўтиш лозимлиги кўрсатилади.
Жанр: драма.
Ролларда: Бирже Акалай, Мирай Данер, Иброҳим Челиккол.
“Менинг исмим Фараҳ”
Фараҳ — эронлик ёш шифокор аёл. У ўғлини ёлғиз тарбиялайди, фарзандига даволаб бўлмас ташхис қўйилгач, уни Туркияга олиб кетишга қарор қилади.
Чет элда тўловларни тўлашга мажбур бўлган қаҳрамон фаррош бўлиб ишга киради. Янги иш саргузашт ва хавфга тўла. Аммо Фараҳ оила фаровонлиги учун ҳамма нарсага тайёр.
Жанр: Жиноят, драма, триллер.
Ролларда: Энгин Акюрек, Демет Оздемир, Фират Таниш.
“Шоҳмарон”
Сюжет Шоҳмарон – ярми аёл, ярми илон ҳақидаги туркий афсонага асосланган. Илонлар маликаси безовта қилинмагунча ерости мамлакатида ёлғиз яшайди. Фильм воқеалари барча сирларни тушуниш учун бобоси билан учрашиш мақсадида шаҳарга келган Шоҳсу исмли қаҳрамон атрофида айланади.
Жанр: триллер, романтика, саргузашт, фантастика.
Ролларда: Серенай Сарикая, Бурак Дениз, Мустафа Уурлу.
“Қонли гуллар”
Муайян шароитларга кўра, Дилан ва Бурак ўзаро никоҳ қуришга мажбур бўлишади. Иккаласида ҳам бир-бирига нисбатан ҳис-туйғулар йўқ. Уларнинг орзулари ва ҳаётга қарашлари бутунлай бошқача, аммо энди улар бир уйда яшашлари ва эр ва хотин ролларини ўйнашлари керак. Кейинчалик умумий душман пайдо бўлганда, турмуш ўртоқлар бирлашади. Улар ҳақиқий оила қура оладими ёки ҳар бири ўз йўлидан борадими?
Жанр: драма.
Ролларда: Экрем Арал Туна, Нурай Шерефоғлу, Барис Бектош.
Изоҳ (1)
Imkon bo'lsa bu film va seriallarning turk tilidagi nomlarini ham qoldiringlar aks xolda noto'g'ri tarjima qilyapsiz va tushunarsi bo'lyapti masalan Yali capkini dizisi deya mashxur serialni qo'rg'on sirlari degansizlar bu umuman to'g'ri tarjima emas