• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Салом алейкум” қўшиғи билан дунё кезаётган Аъзам Муллажонов санъатга кириб келиши ва ҳаётидаги энг оғриқли жиҳатлар ҳақида сўзлаб берди (видео)

    Ижтимоий тармоқларда Azzamchik тахаллуси билан танилган Аъзам Муллажонов 1994 йили Фарғона вилоятида таваллуд топган. У мусиқа мактабидан сўнг, Фарғона санъат коллежида таҳсил олган. Қўқон давлат педагогика институтининг мусиқа факультетида ўқиган. Бир неча йилдан буён Қўқондаги мусиқа мактабида ўқувчиларга сабоқ беради.

    Фото: “Дарё”

    Аъзам Муллажонов аввалига мақом, ундан сўнг миллий эстрада йўналишидаги қўшиқларни ижро этган. Педагоглик фаолиятидан ташқари, ижод билан шуғулланган. Аммо қўшиқларининг ҳеч бири муваффақият қозонмаган. 2022 йил эса унга чинакамига омадли келди.

    “Салом алейкум” қўшиғи кутилмаган натижани қайд этиб, хонанданинг ижтимоий тармоқ юлдузига айланиши сабаб бўлди. Тўғри, уни ўзбек тингловчилари орасида мухлислари кўп эмас, аммо Марказий Осиё, Саудия Арабистони ва Россияда тингловчилари жуда кўп. Шу боисдан ҳам у жуда қисқа вақтда хорижнинг кўплаб давлатларида концерт берди. Бундан ташқари, санъатда бошқаларга ўхшамайдиган йўналишда ижод қилмоқда. Унинг “Салом алейкум”, “Розалина”, “Дядя Вася” ва “Маргарита” каби қўшиқлари танилишига сабаб бўлди.

    “Дарё”нинг YouTube даги каналида ёш ижодкор Аъзам Муллажонов билан интервью ташкил этилди. Бу хонанда қисқа вақт ичида ижтимоий тармоқлар юлдузига айланган ва олти ой ичида хорижлик продюсерлар таклифи билан олтита давлатда концерт дастурини ўтказган. Хонанда тасодифан яратилган қўшиғи унга омад олиб келтиргани, шахсиятидаги оғриқли нуқталар ва франциялик продюсер билан имзоланган 105 минг АҚШ долларли шартнома ҳақида сўзлаб берди.

    — Оиламизда санъаткорлар йўқ, аммо гитара чалиб қўшиқ айтиш отамнинг энг севимли ҳоббиларидан бири бўлган экан. Онамнинг айтишича, жуда кичкиналигимдан бошлаб, хонтахталарни уриб, қўшиқ айтишни бошлаган эканман. Қизиқишим ортавергандан кейин онам мусиқа мактабига олиб борган. Фортепиано бўлимига ўқишга бермоқчи бўлганида устозлар, агар уйингизда пианино бўлмаса, бола қийналиб қолади, дейишган экан. Пианино сотиб олишга имкониятимиз бўлмагани учун рубоб бўйича таҳсил олганман. Кейин икки йил мобайнида мақом йўналишида ҳам ўқиганман. У пайтларда қизиқишларим бутунлай бошқача эди. Миллий қўшиқларни ва чолғу-асбобларини ўрганишга қизиқардим. Аммо 9-синф бўлганимдан кейин Шоҳруҳ рэпернинг ижодига қизиқиб қолганман, — дейди хонанда Аъзам Муллажонов.

    Хонанда болалигидаги оғриқли дамлар ва 18 йил давомида отасини кўрмагани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Оиланинг кенжа фарзандиман. Афсуски, ота-онам жуда кичкиналик пайтимда ажрашиб кетган. Олти ёшимда дадам онам билан яшайдиган уйимизга келиб, “Мен Россияга кетяпман. Сизга пультли машина ва компьютер олиб келаман”, деб ваъда берган. Онамнинг айтишича анча вақтгача дадамнинг қайтишини интизор бўлиб кутган эканман.

    Бир куни онам  “Энди сизнинг отангиз ҳам, онангиз ҳам ўзимман. Компьютерни ҳам ўзим олиб бераман, энди дадангизни кутманг”, дегандан кейин эшик олдида кутмай қўйган эканман. Дадам биздан умуман хабар олмади, орадан нақд 18 йил ўтганидан кейин Telegram орқали алоқага чиқди.

    Ҳозир дадам ҳам Қўқонда яшайди, алоқаларимиз яхши. У инсонга нисбатан кўнглимда заррача хиралик йўқ. Онам биз фарзандларнинг кам-кўстсиз улғайиши учун қўлдан келганча ҳаракат қилган. У  йўлга пул сарфлашни истамай, пиёда ишга қатнарди. 

    Болаликда жуда шўх ва муомаласиз бола бўлганман. Онамни кўп қийнаганман. “Ҳозир уйга бораман, ана қайтяпман”, деб онамни хавотирга қўярдим. Ҳозир ўйлаб қарасам ўша вақтда онамга жуда қийин бўлган экан. Қорнимиздан ташқари, икки ўғилни тарбиялаш осон кечмаган. Онам ҳамиша дўстдек суҳбатлашишга ҳаракат қиларди. Шу боисданми отамнинг йўқлиги сезилмаган, — дейди хонанда Аъзам Муллажонов.

    Хонанда омад келтирган “Салом алайкум” қўшиғининг яратилиш тарихи ва француз продюсерлари билан тузилган шартнома ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Бир куни ўзимнинг камтарона студиямда ўтирганимда бу қўшиқнинг ғояси пайдо бўлган. Ўшанда думалоқ лампа харид қилгандим. Қўшиқнинг илк хомаки вариантда ижро этиб, телефонда видео олганман. Уни Тик-Ток тармоғига жойлаганимда қисқа вақтда 100 минг маротаба кўрилган. Бу мен учун жуда катта натижа эди.

    Ана шундай кейин бу қўшиққа бўлган талаб янада ортиб кетди. Энг қизиғи, қўшиқ тингловчиларининг аксариятини хорижликлар ташкил этади. Бир ой ичида концерт бериш таклифи билан Қирғизистон ва Туркиядан чиқишди. Аслида бу илк муаллифлик қўшиғим эмас. Бундан аввал ҳам кўп қўшиқлар яратганман. Аммо уларнинг ҳеч бири “Салом алайкум” каби омадли бўлмаган.

    Шу кунгача, Қирғизистон, Россия, Саудия Арабистони ва Озарбайжон каби давлатларда концерт бердим. Яқин кунларда эса Туркияда ўтказиладиган концертга тайёргарлик кўряпман. Қувонарлиси, франциялик продюсерлик компанияси билан бирга 4 та қўшиқ ва иккита альбомни яратиб бериш учун шартнома имзолаганман. Улар қўшиқ ва клипларни фақатгина платформаларга жойлайди. Шартнома 105 минг АҚШ долларига баҳоланган, — дейди хонанда Аъзам Муллажонов.

    Суҳбатни тўлиқ ҳолда томоша қилишингизни тавсия этамиз.

    15.09.2023, 13:35   Изоҳ (0)   19835
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мақсадим фақат пул топиш бўлганида рози бўлардим”: “Севишганлар” фильми юлдузи Прити Жангиани нега тўсатдан кинони тарк этган?

    15.09.2023, 12:46

    “Ҳатто мактабни ҳам тугатишолмаган”. Турли сабабларга кўра ўқишни давом эттиролмаган жаҳон юлдузлари (фото)

    14.09.2023, 13:30

    Жорж Клуни Комо кўлидаги 107 миллион долларлик машҳур вилласини сотмоқда (видео)

    14.09.2023, 12:39

    Шоҳрух Хон, Каришма Капур ва бизнесда ҳам муваффақиятга эришган бошқа Болливуд актёрлари (фото)

    14.09.2023, 11:51

    Узоқ умр кўриш сирлари: Елизавета II нинг 96 ёшгача яшашига ҳисса қўшган махсус диета

    14.09.2023, 09:45

    Британиялик хонанда Эд Ширан нотаниш келин-куёвга сюрприз қилиб, уларнинг тўйига борди ва қўшиқ куйлаб берди (видео) 

    13.09.2023, 18:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.