• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Дилхирож”да бош қаҳрамонни Севинчга бой берган, “Фарёд”даги роли учун машинали бўлган, “Барон”даги образи ортидан томошабинлар нафратига учраган актриса Жамила Ғофурова 39 ёшда  

    Ўзбек томошабинларига асосан салбий роллари билан яхши таниш бўлган актриса Жамила Ғофурова кинодаги фаолиятини анча эрта бошлаган. У 23 йиллик фаолияти давомида давлат ва хусусий киностудияларнинг кўплаб фильмларида суратга тушди. Хўш, актрисанинг ижодий фаолияти қандай бошланган, унга насиб этмаган роллар борми? Жамила Ғофурованинг туғилган куни муносабати билан унинг ҳаёт ва ижод йўлига назар ташлаймиз.

    “Ота-онам хонанда бўлишимни исташмади”

    Фото: Instagram

    Актриса Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Шукур Ғофуровнинг оиласида дунёга келган. Отаси опера хонандаси бўлгани учун кўплаб санъат вакиллари уларнинг хонадонида меҳмон бўлишарди. Жамила Ғофурова ҳам қўшиқ айтишга ва рақс тушишга қизиқарди.

    Фото: Instagram

    — Онам ҳам санъат институтида таҳсил олган. Аммо кетма-кет фарзандли бўлгани ва дадамнинг кўп гастрол сафарларида бўлгани учун карьерасидан воз кечишга мажбур бўлган. Эсимни таниганимдан бошлаб рақс тушишни ва қўшиқ айтишни яхши кўрардим. Аммо ота-онам негадир хонанда бўлишимни исташмади. Ҳозир мусиқа мактабида ўқимаганимга афсусланаман.

    Фото: Instagram

    Баъзан бунинг учун ота-онамдан ранжиган пайтларим ҳам бўлган. Онам негадир актриса бўлишимни орзу қилган. Шу боис 14 ёшимдан “Ўзбекфильм”да ўтказиладиган кастингларга олиб борган, — дейди актриса Жамила Ғофурова.

    “Кастингдан ўтолмаганман”

    Актриса дебют ролга тасдиқланиши қийин кечгани ва тўлароқ бўлгани учун бу ролни Севинч Мўминова илиб кетгани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Скрин

    — Биринчи ўйнаган киномнинг ўзидаёқ кастинг топширганман. “Мешполвон” деб номланган болалар учун ишланган фильмнинг кастингидан ўта олмаганман. Ундан сўнг 16 ёшимда “Дилхирож” деб номланган фильмга Алишер Ҳамроев, Севинч Мўминовалар билан бирга келганман. Ўшанда тўлачалигим учун бош ролга олишмаган.

    Фото: Instagram

    “Дилхирож” фильмида кастинг ҳам бўлмаган, “Сиз қайси ролга келдингиз”, дейишганида “Бош ролга келдим, бош ролни ўйнайман”, деганман. Ўшанда режиссёр “Жамила, агар бош ролни ўйнамоқчи бўлсангиз, озишингизга тўғри келади, сиз озгина тўлачасиз”, деган эди. Ҳақиқатан ҳам, тўлача қиз эдим, бош ролга ҳам тўғри келмас эдим, бироқ ким ўзини “мен тўламан, бош ролга ҳам тўғри келмайман”, деб айтади.

    “Майли кичкина бўлса ҳам, рол беринглар, кадрда югуриб ўцам ҳам майли”, деганим учун менга Севинчнинг дугонаси ролини беришган эди.

    Суратга олиш ишлари Сурхондарё вилоятида бўлган эди. Тасвирга олиш ишлари қирқ кун давом этган бўлиб, менинг ролим дастлабки кунлардаёқ ўтиб бўлган, икки секундлик рол эди.
    Ўша фильмда гапирган гапим ҳозир ҳам эсимда: “Бор, йўқол, мишиқи” сўзларидан иборат жумла эди. Ролимни ўйнаб бўлгандан сўнг ҳам кетмасдан, режиссёрга “У-бу ўтиб кетадиган жойлари бўлса, ўйнарман”, деб суратга олиш майдончасидан кетмасдан, қирқ кун қолганман, — дейди Жамила Ғофурова.

    “Бу қароримдан афсусланаман”

    Жамила Ғофурова фильмларда эпизод ролларни ижро этиб юрса-да, мактабни тамомлаб санъат институтига ҳужжат топширмайди. Аммо кейинчалик бу қароридан афсусланади.

    Фото: Instagram

    — Оилавий шароитимиз сабаб 8 йил деганда Шарқшунослик институтини тамомлаганман. У институтга нега ҳужжат топширганимни ҳалигача тушунмайман. Баъзан суратга олиш ишлари кўпайиб кетгани ёки бошқа сабабларга кўра академик таътил олишимга тўғри келарди. Шартнома асосида ўқиганман, мендан кейин синглим ҳам тўлов асосида ўқишга қабул қилинган. Ўқишимиз ота-онамга осон кечмагани аниқ. Орадан анча йил ўтиб, 2012 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топширганман. Аммо актрисалик йўналишида эмас, режиссёрлик бўйича таҳсил олганман, — дейди актриса Жамила Ғофурова.

    “Энг кўп олган гонорарим...”

    Актриса “Фарёд” фильмида катта гонорар олгани ва шу роли сабаб машинали бўлгани ҳақида сўзлаб берган. 

    Фото: Instagram

    — Авваллари энг кўп гонорар оладиган актриса мен бўлганман. Фильмларда рол ижро қилишим учун битта машинанинг пулини олганман, бугунги кунга ҳисоблайдиган бўлсак, ўша пулга битта Spark автомашинасини сотиб олиш мумкин эди. У фильмнинг номини ҳам айтишим мумкин, фильм “Узук” деб номланган эди.

    “Фарёд” фильмидан жуда катта гонорар олганман. “Фарёд” фильми яхши чиққани учун фильм продюсерлари, оилавий келишган ҳолда менга Nexia машинасини совға қилган эди. Ўша Nexia менинг биринчи машинам бўлган эди, — дейди Жамила Ғофурова.

    “Барон сабаб пулдан қуруқ қолганман”

    Жамила Ғофурова салбий ролларни ижро этишдан қўрқмайдиган актрисалардан бири ҳисобланади. У “Барон” фильмидаги роли сабаб одамларнинг нафратига учрагани ва яхшигина маблағдан қуруқ қолгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram

    — “Барон” фильмига таклиф этишганда онамга сценарийни ўқитдим. Қўрқиб кетдим, ролни рад этмоқчи бўлиб турганимда онам “Актриса ҳар қандай ролни ижро этиши керак, нега иккиланяпсан? Бу ролни ҳам кимдир ижро этиши керак-ку”, деди. Ана шу гапдан кейин ролни ижро этишга рози бўлдим. Аммо фильм премьерасидан кейин ширинлик фирмасидан яхшигина маблағга реклама таклиф этишди. Режиссёр билан фирма раҳбарининг олдига борганимизда мени кўриб “Йўқ, бу актриса маҳсулотларимизни реклама қилишини истамайман. Ахир у жиянини сотиб, опасини ўлдирган-ку”, деди. Хуллас, “Барон”даги ролим сабаб яхшигина маблағдан қуруқ қолганман, — дейди актриса Жамила Ғофурова.

    “Ўзингизга ўхшамай қолибсиз”

    Актриса 15 йил аввал оила қурган. Бу никоҳдан Ширина исмли қиз фарзандли бўлган. Аммо анча йилгача турмуш ўртоғи билан ажрашганини сир тутган. Кейин негадир экранларда умуман кўринмай қолган.

    Фото: Instagram

    — Фарзандли бўлганимдан кейин анча тўлишганман. Бу ўзимга ҳам қатор ноқулайликларни туғдирган. Шундай кунлар ҳам келганки, режиссёрлар вазним ортгани учун роллар бермай қўйишди. Шундан кейин озишга жиддий аҳд қилдим. Озганимдан кейин эса “Ўзингизга ўхшамай қолибсиз”, деганлар ҳам бўлди. Хуллас, одамларга бирдек ёқиш қийин. Муҳими, инсон ўзини севса ва ўзига қулай шароитда яшаса бўлди, — дейди актриса Жамила Ғофурова.

    Эрим кўчада “звезда”

    Актриса 2020 йили учинчи бор она бўлди. Аммо у кунга қадар оммага оила қургани ҳақида сир сақлаган эди. У интервьюларининг бирида турмуш ўртоғи санъатдан йироқ соҳада фаолият юритиши ва ўта рашкчи инсон эканлиги ҳақида айтиб ўтганди.

    Фото: Instagram

    — Турмуш ўртоғим ўқимаган, аммо омадли инсон. Тадбиркорлик билан шуғулланади. Ўзим иккита институтни тугатганим учун турмуш ўртоғим ҳам таҳсил олишини истайман. Унинг ўзига яраша олами бор. У кўчада “звезда”.

    Фото: Instagram

    Оиламни, фарзандли бўлганимни сир сақлаганим йўқ. Фақат айни карантин авж олган пайтда ўғил фарзандли бўлдим. Карантин сабаб туғуруқхонадан ҳам оддийгина либос ва махсус пардоз-андозсиз чиқишимизга тўғри келди. Маросимларни ҳам оила даврасида, камтарона қилиб ўтказишга қарор қилдик. Шу боис бу хабарни эълон қилишга ҳам зарурат туғилмади, — дейди актриса.

    Фото: Instagram

    Актриса айни кунда нафақат кинода, балки театрда ҳам фаолият юритади. У Сайфиддин Мелиев режиссёрлигида ташкил этилган “Турон” театр студиясида ишлайди.

    15.09.2023, 15:48   Изоҳ (0)   12243
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Салом алейкум” қўшиғи билан дунё кезаётган Аъзам Муллажонов санъатга кириб келиши ва ҳаётидаги энг оғриқли жиҳатлар ҳақида сўзлаб берди (видео)

    15.09.2023, 13:35

    “Мақсадим фақат пул топиш бўлганида рози бўлардим”: “Севишганлар” фильми юлдузи Прити Жангиани нега тўсатдан кинони тарк этган?

    15.09.2023, 12:46

    “Ҳатто мактабни ҳам тугатишолмаган”. Турли сабабларга кўра ўқишни давом эттиролмаган жаҳон юлдузлари (фото)

    14.09.2023, 13:30

    Жорж Клуни Комо кўлидаги 107 миллион долларлик машҳур вилласини сотмоқда (видео)

    14.09.2023, 12:39

    Шоҳрух Хон, Каришма Капур ва бизнесда ҳам муваффақиятга эришган бошқа Болливуд актёрлари (фото)

    14.09.2023, 11:51

    Узоқ умр кўриш сирлари: Елизавета II нинг 96 ёшгача яшашига ҳисса қўшган махсус диета

    14.09.2023, 09:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.