• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Осмоннинг ранги қанақа?

    Жайдари ҳаётни билмадим-ку, аммо виртуал маконда “қабилалашув” кучайган: диндорлар, либераллар, секуляр-атеистлар, нео-жадидлар, “путинқуллар”, “байденоидлар” ва ҳоказо. 

    Биров бировни сариқ чақага олмайди. Оғзидан чиққанини ёқасига ёпиштиради. Ҳамма ҳақиқатни ўз қаричи билан белгилайди. Унга зид фикр сазойи этилади. Тармоқлар нафратга тўла. Кел, балки нимадир жон бордир айтганларида, деб ўйлаш жуда бир уятдек ҳозир.

    Гап фақат ўзимизнинг миллий тармоқ ҳақида кетмаяпти. Глобал тенденцияга айланган бу. Тадқиқотчиларнинг фикрича, тоқатсизлик сабабларидан бири қидирув тизимлари, дейлик Google билан ишлаш кўникмаларимиз билан ҳам боғлиқ.

    Осмоннинг ранги қандай? 

    Шу ҳам саволми, мовий-да, деяпсиз. Аммо шошманг. Балки, “виносифат-тун” рангидадир. Гомернинг достонларида само ва денгизлар айни бўёқда тасвирланган, масалан (флора ва фауна дунёсида кўк ранг жуда кам учрагани учун антик даврда бундай сўзни ўзи бўлмаган, шу боис манбаларда осмон оқ, кулранг ва виносифат-тун тавсифида келган).

    Албатта, Гомерда Google’дан фойдаланиш имкони бўлмаган. Бизда эса бор. Хўш, муаммо ҳалми? Узил-кесил эмас. Дейлик сиз “Осмоннинг ранги қизил” деб сўров юборсангиз, “Шундай, Релей қонунига кўра қизаради” деган жавоб оласиз. Бошқа биров “Осмон оқ рангда” деб қидирувга берса, “Сўзсиз, ёруғликнинг катта заррачалари атмосферада бўлинишидан бу” дейилади унга. Кимдир, “Йўғ-э, осмон жигарранг-ку” деса, Google унинг ҳам кўнглини қолдирмайди: “Торнадо туфайли-да!”

    Хуллас, замонавий қидирув тизимларининг алгоритми шундайки, улар сиз осмонни қайси рангда кўришни хоҳлаётганингиздан келиб чиқиб натижаларни тақдим этади.

    Трамп ва NFL

    “Факт ва аргументларни Google ёрдамида синчиклаб ўрганиш — бу ҳали холислик ва ҳақиқат, дегани эмас”, деб ёзади италиялик социолог Франческо Триподи ўзининг “Пропогандистлар китоби”да. Ўз фикрини тасдиқлаш учун 2016 йилда Трамп ва NFL (Америкача футбол профессионал лигаси) ўртасидаги машҳур можарони эслайди:

    “Сан-Франсиско” ўйинчиси Колин Каперник “Грин-Бей” билан ўйин аввалида, яъни АҚШ мадҳияси янграётганда намойишкорона битта тиззада ерга ўтириб олади. У мамлакатдаги ирқий камситилишларга шу тариқа ўз норозилигини билдиради. Кейинроқ лигадаги бошқа кўплаб футболчилар ҳам акцияга қўшилади. Воқеалар ривожидан ғазабланган Трамп баёнот билан чиқиб, футболчиларнинг “аҳмоқона” хатти-ҳаракатлари туфайли NFL рейтинги тушиб кетганини маълум қилади. 

    Фото: Google имагес

    “Кичик изланишларимиз кўрсатдики, “NFL рейтинги қулади” деган сўровимизга Google ҳақиқатан ҳам кўплаб Трамп тараф сайтларнинг президент ҳақлигини тасдиқловчи материалларини тақдим этди. “NFL рейтинги юқорилади” деб қидирув берганимизда эса баёнотнинг аксини исботловчи сарлавҳаларга дуч келдик. Шунинг учун ҳақиқатни қидираётган инсон энг аввало тизимли равишда қарама-қарши фикрларни излаши керак”, — дейди тадқиқотчи.

    Нафсингизга ёқмаса ҳам текширинг!

    1960 йилда психолог Питер Уэйсон мантиқий мулоҳазаларимиздаги “кичик” носозликни кўрсатиб берган тадқиқот натижаларини эълон қилган. Унга кўра, Уэсон бир гуруҳ кўнгиллиларга 2, 4, 6 рақамлар кетма-кетлигини кўрсатади ва улардан сонлар қайси қонуниятга кўра айни тартибда жойлаштирилгани ҳамда жавобларини худди шу шаклда (фақат бошқа рақамлар билан) исботлаб беришни сўрайди.

    Тажриба — одамлар истисно ҳоллардагина ўз тахминлари хато эканини кўрсатувчи контрмисолларга мурожаат қилишини кўрсатади. Дейлик, сизни тахминингиз бундай: рақамлар “жуфт сонлар кетма-кетлиги” асосида тартибланган. Кейинги қадамингиз “2, 8, 10” ёки “3, 5, 7” каби тескари мисоллар ёрдамида ўзингизни тўғри ёки нотўғри йўлдан бораётганингизни текшириш, бўлиши керак аслида. Бироқ қатнашчилар ўзларидаги мавжуд гипотезага “хиёнат қилмаган” ва унга монанд “8, 10, 12” рақамларини ёзиб берган. 

    Умуман олганда қоида — ўсиб бориш тартибидаги ҳар қандай учта сон эди. Жавобни билиш эса иштирокчилардан ўз тахминларига зид рақамлар кетма-кетлигини ҳам кўриб чиқиш талаб этиларди. Хуллас, инсонлардаги бу мантиқий “носозлик”ни Уэйсон “confirmation bias”, ўзбекча айтганда “ўз нуқтаи назарини тасдиқлашга қарамлик” атамаси билан изоҳлайди. Яъни кишилар энг аввало уларнинг эътиқоди ва ишончига тўғри келадиган далилларни қабул қилиш, пайқаш, эслаб қолишга мойил бўлади. 

    — Бу “бузилиш” одамларнинг қидирув маданиятига ҳам хос, — дейди Триподи. Кишилар бирор фактни унга зид келиши мумкин бўлган далиллар билан эмас, ўша фактнинг ўзини қидириш орқали текширишга мойил. Агарда нима ҳақиқат эканига ойдинлик киритишни истасак, “нафсимизга ёқмайдиган” далилларни ҳам излаш кўникмасини шакллантиришимиз лозим.

    Дилшод Нуруллоҳ

    15.09.2023, 21:25   Изоҳ (0)   7230
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда олти ойда қанча аёлга ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси берилгани маълум бўлди

    15.09.2023, 21:05

    Ўзбекистонда энергетика ислоҳоти: Нархлар эркинлашиши нега муҳим?

    15.09.2023, 20:20

    Россияда ўзбекистонлик йигит қурилишда 3-қаватдан тушиб кетди

    15.09.2023, 19:54

    Тошкент вилоятида субсидияга уй олиб бериш учун 1,3 минг доллар сўраган шахс ушланди

    15.09.2023, 18:20

    Ўзбекистонга саккиз ойда 41 минг нафарга яқин хорижлик даволаниш учун келди

    15.09.2023, 17:06

    Ўзбекистонда автокредитлар чекланиши мумкин. Бу фоиз ставкаси ошишига сабаб бўладими?

    15.09.2023, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.