Бухоро вилоятининг Пешку туманидаги муҳофаза зонасида жами 125 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Туманининг “Мустақиллик”, “Чиғирчи”, “Янгибозор”, “Садир” ва “Малишояк” маҳаллалари ҳудудидан оқиб ўтувчи Зандани каналининг муҳофаза зонасида ўсиб турган дарахтлар кесилган бўлиб, уларнинг 23 тупи кам қимматли, 102 тупи қимматбаҳо дарахтлар бўлган.
Дастлабки хулосага кўра, ҳудудда дарахтлар кесилиши оқибатида табиатга 1,7 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилган.
Аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказиш учун ички ишлар органларига юборилган.
Қайд этилишича, мазкур жиноят иши тергови устидан прокурор назорат ўрнатилган.
Изоҳ (0)