• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Институтдан ҳайдалишига оз қолган ва 30 ёшгача эпизодик ролларни ўйнаган актриса — Алиса Фрейндлихнинг ҳаёт йўли ҳам кинолардан қолишмайди

    Эски киноларни яхши кўрадиган ҳар бир томошабин “Ишдаги ишқ” фильмидаги қатъий Людмила Прокофевнани, “Шафқатсиз севги” фильмидаги ҳозиржавоб Харита Игнатиевнани эслайди. Бу ролларни Алиса Фрейндлих ижро этган, унинг ҳаёти ҳам ўзи иштирокидаги машҳур фильмлардан кам эмас.

    • Алиса Бруновнани Наташа деб аташларига оз қолган. Унинг онаси Ксения Фёдоровна қизига шу исмни қўйишни хоҳлаган. Отаси ва бувиси эса Алиса исмини қўйишга кўндиради, чунки бу отасининг исми ва фамилиясига мос келарди.
    Фото: AdMe
    • Мактабда Алиса Мария Призван-Соколова бошчилигидаги театр тўгарагига қатнашади. Таниқли актриса қиздаги истеъдодни пайқаб, унга актёрлик маҳоратини ўргатади.
    • Фрейндлих ўқувчилик йилларини шундай эслади: “Синфда деярли барча фанлардан иккичи эдим, ўқитувчилар мени актриса деб аташарди. Формулаларни тушунишга уриниб, кўнглим айниб кетарди”. Аммо Алиса Бруновнанинг сўзларига кўра, ўқитувчилар унинг актрисалик истеъдодининг ҳурмати юзасидан 3 қўйишарди.
    • Айнан Мария Александровна кейинчалик Фрейндлихга театр институтига кириш имтиҳонларига тайёргарлик кўришга ёрдам беради. Танлов комиссияси олдида Алиса Николай Гоголнинг “Ўлик жонлар” шеъридан парча ўқиб беради ва “Мени койима, азизим” романсини куйлайди. Ва ниҳоят унга талаблик бахти насиб этади.
    • Ўқув жараёнида бўлажак актриса институтдан ҳайдалишига оз қолади, Алиса бир қанча муаммоларга дуч келади. Бироқ ўқитувчиси Борис Зон уни олиб қолиш учун ҳаракат қилади. Унинг аралашуви туфайли Фрейндлих актрисалик маҳоратини оширишда давом этади. Институтни муваффақиятли тугатгандан сўнг, Зон Фрейндлихни вилоят ва миллий аҳамиятга эга драма театрларига тавсия қилади.
    Фото: AdMe
    • Кейинчалик Фрейндлих экран юлдузига айланган бўлса-да, ўттиз ёшга қадар кинода фақат эпизодлардаги ролларни ўйнаганини кўпчилик билмайди. Фильмлардаги иштироки билан бирга у театрда ҳам порлайди.
    • 1960 йилларда Фрейндлихнинг театр карьераси чўққига чиқади. Режиссёр Игор Владимиров билан бошланган ижодий ҳамкорлик никоҳга олиб келади. Алиса Бруновна “Ленсовет” театрининг деярли барча спектаклларида ўйнаган ва Ленинград театр мухлислари орасида жуда машҳур эди. У иштирок этган “Болакай ва Карлсон” спектакли айниқса катталар ва болалар томонидан севиб томоша қилинади.
    • Иши юзасидан Фрейндлих деярли бир ой поездма-поезд юради. Актриса театрдаги иши билан бир вақтда “Ишдаги ишқ” фильмида ҳам суратга тушиши керак эди. Натижада у ҳар тунни Москвадан Ленинградга ва яна ортга қайтадиган “Красная стрела” поездида ўтказади. Алиса Фрейндлихнинг эслашича, Рязанов билан ҳамкорлик шунчалик ёқимли бўлганки, у бу қийин даврни осонгина енгиб ўтади, ишидан чарчамайди.
    Фото: AdMe
    • Аммо Фрейндлихдан унинг ҳаётидаги энг ноқулай вазият ҳақида сўрашганда, у худди шу “Ишдаги ишқ” фильмини эслайди. Гап шундаки, Алиса Бруновна ўз иши учун мукофот олмаган ягона актриса эди. “Ҳамма нега ундай, деб сўрарди. Ўзимни ноқулай ҳис қилардим, нима учунлигини билмасдим”. Аммо, маълум бўлишича, бунга актрисанинг театрдаги фаолияти учун илгари мукофот олгани, аввалгисидан сўнг дарҳол янги мукофот берилмаслиги сабаб бўлган.
    • Бу Фрейндлихнинг Рязанов билан ҳамкорликдаги биринчи фильми эмасди. У “Тақдир ҳазили ёхуд қушдек енгил бўлинг” фильмида Надя ролини ўйнаши мумкин эди, аммо охирги дақиқада рол Барбара Брилскага берилади. Бундан ташқари, Фрейндлих “Тақдир зигзаги”да ҳам ўйнай олмайди, чунки суратга олиш пайтида у ҳомиладор эди. Аммо “Ишдаги ишқ” актриса карьерасида ўз ўрнини эгаллайди ва унга ҳақиқий муваффақият келтиради.
    • Фрейндлих “Д'Артанян ва уч мушкетёр” фильмидаги қиролича Анна ролига унинг розилигидан сўнг дарҳол, кастингсиз маъқулланади. “Мен тирик маликани фақат телевизор ёки газетада кўрмаганман. Режиссёр ва мен мутлақо дунёвий аёлни яратмоқчи эдик”, — дейди Фрейндлих персонаж ҳақида.
    • “Шафқатсиз севги” фильмида Алиса Бруновна Лариса Гузеева қаҳрамонининг онаси ролини ижро этади. Гузеева мураккаб саҳнани ўйнай олмайди: у бир вақтнинг ўзида ҳам йиғлаши, ҳам кулиши керак эди. Аммо ёш актриса сохта йиғлай олмасди. Фрейндлих аввалига жимгина кузатиб туради, кейин эса Ларисанинг юзига шапалоқ уради. У йиғлай бошлайди ва Алиса Бруновна бақиради: “Энди кул”. Керакли саҳна шу тарзда суратга олинади. Кейинчалик Фрейндлих ҳамкасбидан кечирим сўрайди, Гузеева эса ёрдами учун унга миннатдорлик билдиради.
    Фото: AdMe
    • Аммо Андрей Тарковский ўзининг “Столкер” фильмида Фрейндлихни суратга олишни режалаштирмаган. Бош қаҳрамоннинг рафиқаси роли учун режиссёр ўзининг хотини Ларисани мўлжаллайди. Аммо фильм оператори уни Алиса Бруновна ва Марина Неёловани кастингга таклиф қилишга кўндиради. Неёлованинг номзоди дарҳол бекор қилинади: ижодкорлар бу актрисани рол учун жуда ёш деб ҳисоблашади, аммо Фрейндлих уларни ҳайратда қолдиради. Кейин оператор Тарковскийга яқинлашиб, “Хўш, кимни суратга оламиз — актрисаними ёки Ларисаними?” деб сўрайди. Тарковский эса: “Алиса турганда хотинимни олармидим”, дейди.
    • Фрейндлихнинг ўзи Тарковскийнинг бошқа фильми “Ойна” картинасида ўйнаш имконияти бўлганини айтади. Аммо у ўша пайтда театр спектакллари билан гастролларда бўлгани учун суратга олиш ишларига келолмаган.
    Фото: AdMe
    • Актриса 1987 йилда орзуси — Булгаковнинг Маргаритаси эканлигини айтади. Бироқ у ҳеч қачон бу қаҳрамонни ўйнаш имкониятига эга бўлмаган.
    • Алиса Фрейндлих барча никоҳларини муваффақиятли деб ҳисоблайди ва улар ҳақида завқ билан гапиради. У уч марта турмушга чиққан, учала ҳикоҳида ҳам бахтли яшаган. Актриса 3-эри Юрий Соловёв билан ажрашгандан сўнг, бошқа турмушга чиқмасликка қарор қилади.
    • Актрисанинг айтишича, у шу кунгача ҳам эркаклар эътиборидан четда бўлмаган, аммо ёлғиз яшашидан мамнун. “Менга эркак киши фақатгина бирор нарсам бузилгандагина керак бўлади”, — дейди Алиса Бруновна.
    • Фреиндлихнинг қизи Варвара Владимирова ҳам актриса. Она ва қиз бир саҳнада – “Калифорния сюит” спектаклида бирга рол ўйнаган.
    • Фрейндлих кўплаб мукофотлар соҳибаси. У кино ва театр томошабинларининг турли авлодлари вакиллари томонидан танилган ва эътироф этилган.
    • 2018 йилда Алиса Бруновна “Катта” фильмидаги энг яхши иккинчи пландаги актриса учун “Ника” мукофотига сазовор бўлади.
    Фото: AdMe
    13.09.2023, 10:58   Изоҳ (0)   13280
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болалигида дудуқланишдан азият чеккан машҳурлар. Улардан бири ҳали ҳам бу нуқсондан қутулолмаган

    08.09.2023, 09:56

    Ўгай отаси туфайли уйдан қочиб кетган, Наталья Варлейга кундош бўлишни хоҳламаган, Марфа Василевна роли билан машҳур бўлган актриса — Нина Маслованинг тақдири қанд...

    08.09.2023, 12:48

    Телефон ўйнаш, бўяниш ва актриса бўлиш: Жаҳон юлдузлари фарзандларига қандай тақиқлар қўяди?

    12.09.2023, 18:49

    Эд Ширан, Женнифер Лопес ва қизиқиш туфайли емакхоналарда ишлаб кўрган бошқа жаҳон юлдузлари (фото) 

    12.09.2023, 16:57

    “Болалик нималигини билмаган йигит миллионлаб одамларни бахтли болаликка қайтара олди”. Россиялик хонанда Юрий Шатуновнинг ҳеч қачон таслим бўлмасликка ундовчи ҳик...

    12.09.2023, 12:39

    Камерон Диас, Мей Маск ва китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган бошқа машҳурларнинг автобиографик асарлари (фото)

    12.09.2023, 11:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.