Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида бир йигит қизни мажбурлаб машинага солиб, олиб кетмоқчи бўлгани акс этган видео тарқалган эди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди.
Унга кўра, Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлими томонидан ўтказилган суриштирув натижасида мазкур ҳолат шаҳар “Туягул” МФЙ ҳудудида 11 сентябрь куни соат 11:07 атрофида содир бўлгани аниқланди. Тасвирда кўринган қизни олиб қочишга уринган йигит Марғилон шаҳрида 2002 йилда туғилган фуқаро экани аниқланди.
“Йўлда ўқишга кетаётганини кўриб қолдим. Гаплашиб олайлик, деб ёнига бордим. Уришиб кетди. Кейин машинага чиқараман, гаплашиб оламиз, дедим. Қилган ишимдан пушаймонман. Қайтиб бу хатони қилмайман”, — дейди йигит.
Ўзаро таниш бўлган йигит ва қизнинг келишмовчилиги ортидан келиб чиққан ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ томонидан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ҳолат вилоят ИИБ томонида назоратга олинди.
Изоҳ (0)