Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрининг “ташриф қоғози” бўлган тарихий курант гамбургерхона сабаб бузилаётгани айтилди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат бўйича баёнот берди.
Унга кўра, Янгийўл шаҳар ҳокимлиги ҳудуднинг рамзи бўлган мазкур курант сақлаб қолинишини, таъмирлаш ишлари доирасида уни бузиш кўзда тутилмаганини маълум қилган. Бугунги кунда бино фасадини замонавий ва қадимий услубни уйғунлаштирган ҳолда таъмирлаш лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Лойиҳа тез орада фуқаролар муҳокамасига ҳавола этилади.
Изоҳ (0)