• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Зарафшон миллий табиат боғида ноқонуний қурилган қанча дам олиш масканлари бузилиши маълум қилинди

    Зарафшон миллий табиат боғида ўсимлик дунёси нобуд қилиниб, ноқонуний равишда қурилиш олиб борилгани аниқланганди. Самарқанд вилояти прокуратураси берган маълумотга кўра, ўзбошимчалик билан қурилган ушбу бинолар жавобгарлар ҳисобидан буздириладиган бўлди.

    Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

    Бош прокурор ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ўтказилганда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари фақатгина хусусий буюртма қўриқхоналар ҳамда табиий питомниклар ташкил этиш учун юридик ва жисмоний шахсларга ижарага берилиши мумкинлиги белгиланганига қарамасдан, миллий табиат боғи мансабдор шахслари томонидан 2021—2022 йилларда боғ ҳудудидан 39,8 гектар ер майдонлари 57 нафар жисмоний ва юридик шахсларга ижара битими ва шартномаларга асосан дам олиш маскани қуриш учун ажратиб берилгани аниқланганди.

    Бундан ташқари, ижара битими ва шартномаларда 57 нафар жисмоний ва юридик шахсларга миллий табиат боғидан 33,3 гектар ер майдони ижарага берилиши кўрсатилган бўлса-да, миллий табиат боғи мансабдорлари мансабга совуққонлик билан қараб, жами 39,8 гектар ёки шартномада белгилангандан 6,5 гектардан ортиқ ерни ноқонуний ажратиб берган.

    Боғ мансабдорлари ўз вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлиши оқибатида, 2023 йил 1 август ҳолатига кўра 72 нафар ижарачидан жами 972 миллион 155 минг сўм ижара пулларини ундириш чоралари кўрилмаган.

    Зарафшон миллий табиат боғи билан 72 нафар жисмоний ва юридик шахслар ўртасида тузилган ижара битими ва шартномаларда ижарачиларга 37 миллиард 611 миллион сўм инвестиция киритиш мажбурияти юклатилган бўлса-да, миллий табиат боғи мансабдор шахслари томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши назорат қилинмагани натижасида инвестициялар киритилиши таъминланмаган.

    Ўтказилган ўрганишда дам олиш маскани яратиш мақсадида 49 йил муддатга ижарага олинган 18,93 гектар ер майдонларида 22 нафар фуқаро ва икки юридик шахс томонидан иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан оғир конструкцияли бино-иншоотлар қурилгани аниқланиб, огоҳлантирилишига қарамасдан ихтиёрий бузмагани сабабли иншоотларнинг барчасини бузиш юзасидан судларга даъво аризалари киритилган.

    Даъво аризалар судлар томонидан кўриб чиқилиб, 18 нафар фуқаро ва битта юридик шахсга нисбатан ўзбошимчалик билан қурилган мураккаб конструкцияли биноларни жавобгарларнинг ҳисобидан буздириш ҳақида ҳал қилув қарорлари чиқарилган ва 2 та ноқонуний қурилиш бузиб ташланган.

    13.09.2023, 19:48   Изоҳ (0)   8136
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янгийўл шаҳрининг “ташриф қоғози” бўлган тарихий курант гамбургерхона сабаб бузилаётгани айтилди

    13.09.2023, 19:18

    “У ҳазиллашяпти, ҳойнаҳой” — парламент спикери ўринбосари россиялик депутатнинг собиқ иттифоқ давлатлари ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди

    13.09.2023, 19:02

    Халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган яна бир ўзбекистонлик аёл қидирувга берилди

    13.09.2023, 18:50

    Давлат чегарасини кесиб ўтишнинг янги тартиблари белгиланди

    13.09.2023, 18:21

    Ички кема йўлларида фақат Ўзбекистон байроғи остида сузишга йўл қўйилади

    13.09.2023, 18:15

    Саида Мирзиёева Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди (фото)

    13.09.2023, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.