Қорақалпоғистон Республикаси Экология вазирлиги ва Falcon hunting solutions компанияси томонидан 1002 та йўрға тувалоқ қуши Қўнғирот туманидаги “Борсакелмас” ва “Жаслиқ” ҳудудларига қўйиб юборилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Тувалоқ йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш ҳисобланади ва Ўзбекистон Қизил китоби ҳамда халқаро Қизил китобга киритилган.
Айни пайтда Ўзбекистонда бу ноёб қушларни махсус питомникларда кўпайтириб, табиат бағрига қўйиб юбориш ишлари йўлга қўйилган.
2022 йилнинг апрель ойида 504 та, июнда эса 402 та йўрға тувалоқ Устюрт текислигига қўйиб юборилганди. Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасида 2017 йилдан бугунга қадар жами 15 минг 753 бош йўрға тувалоқ табиатга учирилган.
2023 йилнинг февралида бўлса Жиззах ва Самарқанд вилоятларида катта тувалоқ (отис тарда) қуши қишлаётганини аниқланган эди.
Изоҳ (0)