• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Кремлга олтин шартлар таклиф қилинган”. Зеленский офиси БМТ раҳбарининг Россия билан “махфий музокаралар”ини танқид қилди

    Украина президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерришнинг дон келишуви бўйича Кремлга киритган “махфий таклифи” ҳақида Ғарб матбуотида тарқалган маълумотларга муносабат билдирди.

    Архив фото: AP Photo

    Подолякнинг сўзларига кўра, БМТ уруш тарғиботчиси ва Россияга кейинги ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга имкон бермоқда. Ташкилот қатор жиддий қонунбузарликларга қарамасдан, Россиянинг БМТдаги аъзолигини тўхтатиб қўйишдан бош тортмоқда.

    Подоляк, шунингдек, бош котибнинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан дон келишувини қайта тиклаш эвазига Россияга қарши санкцияларни кенг миқёсда олиб ташлаш бўйича “яширин музокаралари” ҳақида Ғарб ОАВда тарқалган хабарларга изоҳ берди.

    “У очиқдан очиқ бутун дунёга Россия олдида тиз чўкишни таклиф қилмоқда”, — деб таъкидлади Подоляк.

    Хабарларга кўра, БМТ раҳбари Россия Қишлоқ хўжалиги банкини SWIFT глобал молия тизимига қайтадан улашни, санкцияларни бекор қилишни, шунингдек, Россия маҳсулотлари учун Европа мамлакатлари портларини очиш, Россия учун оптимал хавф суғуртасини таъминлаш (кема суғуртаси), активларни блокдан чиқариш ва ҳоказоларни таклиф қилмоқда.

    Коллаж: Reuters
    “Бу таклиф глобал дунё тартибини максимал камситиш ва ҳақоратлашдир. Яъни у моҳиятан БМТни бекор қилади. Ташкилот ёпилиб кетмаса-да, Россия  томонида уруш тарғиботчиси сифатида ишлашда давом этади”, — деди Подоляк.

    Унинг сўзларига кўра, Кремлга таклиф қилинган “олтин шартлар” Россияга жиддий босим ўтказиши керак бўлган кўплаб келишувларга зид. БМТ бош котибининг таклифи Россия учун барча “эшикларни” очади.

    “Россия яна бир оз босим қилиш кераклигини тушунмоқда — бир неча ўнлаб, бир неча юзлаб Украина фуқароларини ўлдиряпти ва Гутерришга ўхшаган одамга босим ўтказяпти. Жаҳон ҳамжамияти Россия олдида тиз чўкмоқчи. Шунга кўра, биз Россияни бу урушдан имкон қадар катта йўқотишларсиз олиб чиқмоқчимиз. Шунда у қирғинлар, зўравонликлар, болаларни ўғирлаш, халқаро ҳуқуқни бузиш ва Украина бўйлаб вайрон қилинган фуқаролик инфратузилмаси учун жавобгарликдан қутулади”, — деб истеҳзо қилди Подоляк.

    Зеленский офиси вакили Россия нафақат дон келишувидан чиққани, балки Украина инфратузилмасини намойишкорона йўқ қилаётганини таъкидлади. Подолякнинг фикрича, Россия аввало жаҳон бозоридаги рақобатчисини йўқ қилмоқчи.

    “Иккинчидан, у давлат бюджетига катта даромад келтирувчи экспортга йўналтирилган асосий тармоқлардан бири бўлган саноатимизни йўқ қилмоқчи, учинчидан, Украинани ўрнини босмоқчи, яъни рақобатчисини йўқ қилиб, ўз маҳсулоти билан чиқмоқчи. Тўртинчидан, у қишлоқ хўжалиги ҳудудлари —  Николаев, Херсон, Одесса, Запорожьени, транспорт ва логистика инфратузилмаси, портларни йўқ қилмоқчи”, — деди Подоляк.

    У Россия Қора денгиз устидан тўлиқ назоратга эга экани, ўзи иштирок этмаган ҳар қандай бизнес фаолиятига тўсқинлик қилаётганини намойиш этаётганини таъкидлади.

    “Яъни, Россия нафақат санкцияларни олиб ташлашни, балки саноат бозорини қайта тақсимлашни истайди. БМТнинг таклифлари ортига яширинган ҳолда, шундай қилишда давом этади”, — дейди маслаҳатчи.

    Шу билан бирга, Подолякнинг айтишича, Украина Дунай портлари орқали, Хорватия, Руминия орқали ишлай олишини ва Туркиягача кемаларни қўриқлаб боришини кўрсатади. Қолаверса, Киев Қора денгиздаги ҳукмронлик учун ҳарбий-денгиз дронлар ёрдамида курашишга қодир.

    Билд хабарига кўра, Антониу Гутерриш Лавров билан дон бўйича келишувни қайта тиклаш эвазига Россияга қарши санкцияларни кенг миқёсда олиб ташлаш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

    11.09.2023, 16:13   Изоҳ (0)   10122
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ТИВ Украина билан воситачиларсиз музокаралар олиб боришни ёқлаб чиқди

    13.01.2023, 13:12

    Дон битими қайта тикланиши мумкин: ОАВ эҳтимолий музокара жойини маълум қилди

    20.08.2023, 20:50

    Зеленский Россия билан музокара олиб бориш шартини айтди

    20.08.2023, 23:30

    “Ҳар сафар самолётга чиқар эканман, эгизак бинолардаги одамлар қичқириғини эшитаман”. 2001 йил 11 сентябрь терактини бошдан ўтказган америкалик аёл тарихи

    11.09.2023, 13:08

    Бразилия президенти агар Путин мамлакатга келса, ҳибсга олинмаслиги ҳақида айтган гапларидан қайтди

    11.09.2023, 13:07

    NASA Марсда кислород ишлаб чиқаришга муваффақ бўлди

    11.09.2023, 12:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.