Россиянинг “Победа” авиакомпанияси Ўзбекистонга янги йўналишларда мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома олди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
“Ўзавиация” агентлиги томонидан 6 сентябрь куни ушбу авиакомпанияга Екатеринбург— Самарқанд—Екатеринбург ва Новосибирск—Самарқанд——Новосибирск йўналишларида мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат берилди.
21 апрель куни “Победа” лоукостери Москвадан Самарқандга қатновларни йўлга қўйганди.
Изоҳ (0)