• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршида банкирлар хатоси сабаб 450 млн сўмлик кредит пули “ухлатилди”. Банк бу пулни тўлаш учун тадбиркордан ёрдам сўрагани айтилмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги банклардан бирида 2021 йил жуда қизиқ воқеа рўй берган. Кундузи, тағинам банк ходимларининг ёрдами билан сохта ва етарли бўлмаган ҳужжатлар орқали банкдан имтиёзли тарзда 450 миллион сўмлик кредит маблағи чиқарилиб, ўша куннинг ўзида айнан ўша банкнинг валюта амалиёти кассасидан 50 минг 450 доллар нақд валюта кўринишида олиб чиқиб кетилди. Кўп ўтмай, бу ишнинг “иси чиқди”. 

    Бу ҳақда “Дарё”га хабар берган тадбиркор Шариф Раҳимовнинг айтишича, мазкур кредит муаммоли экани, банкдан олинган кредитнинг гаров таъминоти йўқлиги, ҳужжатларда чалкашликлар борлиги банк раҳбариятига бир ой ўтиб маълум бўлган. Шу сабаб банк филиалининг ўша пайтдаги бошқарувчиси ўринбосари, тадбиркорнинг қариндоши Ж.И. ундан ёрдам сўраган. 

    Шариф Раҳимов.
    Фото: “Дарё”

    Ж.И. узоқ қариндошим бўлган. Бир куни иш юзасидан банкка бориб, у билан учрашиб қолдим ва Қаршида эканини, “Ипак йўли” банкининг вилоят филиалида банк бошқарувчиси ўринбосари сифатида ишлаётганини билдим. Шундан сўнг у бизнинг уйимизга бориб-келиб юрди. Кунларнинг бирида у мен билан маслаҳатли иши борлигини, Қаршида мендан бошқа яқин одами йўқлигини айтиб, кўришайлик деди. Кўришганимизда банкдаги кредитларнинг чиқиши, уларнинг рад этилиши билан боғлиқ масъулият унинг зиммасида экани, банк ходимларининг айби билан 4-5 та кредит гаров таъминотисиз чиқиб кетганини айтиб, бу унинг ишига таъсир қилишини маълум қилди.

    Республикадан текширув келаётгани сабаб 450 миллион сўмлик гаров таъминотисиз чиққан кредитни ёпиш учун 400 миллион сўм пул тўланишини, агар тўлаб берсам, “Шаҳри Кеш” МЧЖ раҳбаридан узоғи билан бир ойлик муддатда 10 фоиз устамаси тўлаб бериш шарти билан 400 миллион сўмлик кредитни ёпиб беришимни сўради. Мен унга ишонганим сабаб ўзимнинг 40 минг доллар пулимни сўмга айлантириб, мавжуд 8-9 миллион сўм миқдоридаги пулларимни қўшиб, 400 миллион сўм қилдим. “Микрокредитбанк”нинг Қарши филиали орқали “Шаҳри Кеш” МЧЖнинг 400 миллион сўмлик кредитини ёпиб бердим. Аммо ваъдасига вафо қилмаган Ж шунча вақт ўтса-да, пулимни қайтариб бермади. МЧЖдан ҳам олиб бермади, — дейди тадбиркор Шариф Раҳимов. 

    Тадбиркорнинг билдиришича, у бу муаммо сабаб дастлаб Қарши шаҳар, сўнгра вилоят прокуратурасига шикоят қилган. Унинг мурожаатлари сабаб ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари Қашқадарё вилоят ИИБ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилган. 

    Дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борган Қашқадарё вилоят ИИБ Тергов бошқармаси банк сирига оид ҳужжатларни сўраб, банкка мурожаат ҳам қилганди. Барчасини ўрганаётган эди. Лекин иш менга номаълум сабабларга кўра, республикага Тергов департаментига чақириб олинди. Ҳамда кўп ўтмай, жиноят аломати йўқ деб, ёпиб юборилди, — дейди Шариф Раҳимов. 

    “Дарё” мухбирининг бу ҳақдаги саволларига жавоб берган банкнинг собиқ масъули Ж.И. МЧЖ масъуллари ва банкнинг бир нафар ходими банк масъулларини алдаб, сохта ҳужжатлар кўрсатиб, алдов йўли билан 450 миллион сўмлик кредит ўзлаштирилганини тасдиқлади. Аммо бу пуллар банк ходимлари — ўзи, банк бошқарувчиси ва нотариуснинг шахсий пуллари эвазига ёпилганини, тадбиркор кредит учун ҳеч қандай пул тўлаб бермаганини айтмоқда. 

    Фото: “Дарё”

    Ж.И.нинг аниқлик киритишича, банкнинг А.Т. исмли ходими Ш.А. исмли тадбиркор билан тил бириктириб, Рустам Жуманов раҳбарлигидаги МЧЖга сохта ҳужжатлар билан 450 миллион сўмлик кредитни олишга муваффақ бўлган. 

    Биз кредит таъминоти сифатида қўйилган бинони бориб кўрганимизда бошқа бир инсонга тегишли бўлиб чиқди. Тикув машиналар олиниб, цех бўлди деган жойга борсак, у ерда ҳам ҳеч нарса йўқ. Хуллас, муаммо юзага келди. Бу ҳақда республикадан келган вакилларга ҳам айтдик. Улар бу муаммони қандай бўлмасин ёпиш керак кредитни тўлаш керак дейишди, — дейди у.

    Собиқ масъулнинг таъкидлашича, тадбиркор Шариф Раҳимов билан узоқ қариндошлиги бор. Мазкур муаммо юзага келганда Шариф акадан маслаҳат олгани ҳам бор гап. Аммо тадбиркорнинг муаммоли кредитни 10 фоиз устама эвазига ўзи тўлаб бергани ҳақидаги иддаоси хато. 

    Шариф акадан мазкур масалада маслаҳат олганман. Ва бу кўча иши бўлгани учун биз пулни ёпганимиздан сўнг, ўша пулни ундириб олиш борасида ёрдам сўрадим. Шариф ака мазкур масалада банк ходими А.Т. билан ҳам тадбиркор Ш.А. билан ҳам гаплашиб, пулни ундиришга ҳаракат қилган. Ўша пайтда тадбиркор 450 миллион сўмлик кредитни ёпиш учун, яна 1 миллиард сўм кредит чиқариб беришни талаб қилди. Раҳбарият 450 миллион сўмлик кредит учун, 1,5 миллиард сўм чиқим қилиш ўзини оқламаслигини айтди.

    Шундан сўнг мен, банк бошқарувчиси ва нотариус биргаликда муаммони ёпишга ҳаракат қилдик. Мен 50 миллион сўм, нотариус 160 миллион сўм, банк бошқарувчиси эса 190 миллион сўм тўлаб, ўша пайтдаги қарздорликни 400 миллион сўм қилиб ёпдик. Фақат пулни ўзимизнинг номимиздан тўлай олмасдик. Боиси биз банкнинг мансабдор шахси эдик. Шунда бу ишларга аралашиб юрган Шариф акага айтиб, ёрдам сўрадим. Шунда Шариф ака бу пулларни менинг номимдан тўлаймиз, кейинчалик мен ундириб оламан. Қанча ундирсак ҳам ҳарна деди, — дейди вазият ҳақида гапириб берган Ж. И. 

    Ж.И. гапларининг исботи сифатида банкка пул тўланаётган пайтда пулни ўзи олиб борганини, Шариф акага ўша пайтда SMS хабарнома ёзиб, пулни кассирлар қанча вақтда санаб бўлишини хабар берганини тасдиқловчи скриншотлар ҳам тақдим қилди. Мазкур хабарномаларда Ж.И. Шариф Раҳимовга “15 минутда санаб бўлади”, деб ёзган бўлса, Шариф Раҳимов эса “пулни тўламаса, ўзимиз тўлашимиз керак деган гапни чиқарманглар, очиқ турсин бир муддат”, деган хабарларни қолдирган. 

    Муаммоли ҳолат суд тартибида ҳам кўриб чиқилган, аммо натижа йўқ. Қарши шаҳар прокуратураси фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво ариза киритган бўлиб, “Шаҳри Кеш” МЧЖдан тадбиркор фойдасига 400 миллион сўм миқдоридаги маблағни ундириб беришни сўраган.

    Суд МЧЖ менга 400 миллион сўм пулни тўлаб бериши кераклиги ҳақида қарор чиқарган. Лекин бу МЧЖ бу пулни тўлаб берадиган имкониятга эга эмас, — дейди тадбиркор. 

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    07.09.2023, 23:40   Изоҳ (0)   24089
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    07.09.2023, 23:21

    Президент БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директорини қабул қилди

    07.09.2023, 22:42

    07.09.2023, 21:55

    Ўзбекистонга Кореядан инвестициялар ҳажми 7 миллиард доллардан ошди

    07.09.2023, 21:40

    Қонуний никоҳсиз турмуш қуриш, диний низо ва жамоат жойларда юзни тўсганлик учун жавобгарлик­ — депутатлар янги қонун ҳақида

    07.09.2023, 20:43

    Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

    07.09.2023, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.