Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида 8 сентябрь куни газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз пойтахт” АЖга таяниб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мирзо Улуғбек туманида соат 10:00 дан 18:00 гача:
- Узумзор кўчасида қисман.
Шайхонтоҳур туманида соат 20:00 гача
- “Мингтепа” МФЙда қисман;
- “Белтепа” МФЙда қисман;
- “Шодлик” МФЙда қисман;
- “Эски Жарариқ” МФЙда қисман;
- Ушбу маҳаллалардаги 9 ва 10-Иссиқлик марказларида.
Яккасарой туманида соат 11:00 дан 17:00 гача:
- Бобур кўчасида қисман.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ ноқулайликлар учун узр сўрайди.
Аввалроқ “Ўзэнергоинспекция” томонидан 2023 йилнинг саккиз ойи давомида ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида 6 305 ҳолатда истеъмолчилар табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқлангаи тўғрисида хабар берилганди. Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Андижон, Самарқанд, Навоий ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Изоҳ (0)