• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Бундай гап-сўзлар кўнглимга оғир ботди” — Наргиза Шарметова Гавҳар Шарипованинг ўлими ва актрисаларга берилаётган гонорарнинг камлиги ҳақида (видео)

    Актриса Наргиза Шарметова “Дарё”нинг YouTube’даги каналига берган интервьюсида ҳамкасби Гавҳар Шариповани хотирлаб, кўзига ёш олди. Бундан ташқари, актриса нега ўзбек театрларида ишлолмагани ҳақида ҳам сўзлаб берди.

    — Гавҳар Шарипова яхши актриса эди. Ҳозир кўпчилик актрисалар сунъий гўзалликка интилишади, Гавҳар Шарипованинг эса қош-кўзлари шу қадар чиройли эдики, одамнинг ҳаваси келарди. У инсон актрисаликдан ташқари, шеър ёзарди, тўйларга бориб ўзини ўққа-чўққа уриб бўлса-да, ижод қилишга интиларди. Актриса экранда содда ўзбекона бўлиб кўрингани билан, ҳаётда европалашган, илм олишга интиладиган аёл эди. Тўғри, феъл-атвори бир оз тез эди, аммо сёмка майдончасида у киши билан мароқ билан ишлардик. 

    Фото: Замира Бегимқулованинг шахсий архивидан

    Фарзандли бўлганимда актёр Азиз Қобилов қўнғироқ қилиб, Гавҳар Шарипованинг вафот этгани ҳақида айтиб қолди. Шокка тушдим, чунки у инсоннинг бундай ўлим топишини истамагандим. Сериалда иштирок этган ҳамкасблар тўпланиб, маъракага бориш учун Навоийга йўл олишаётган экан. Чақалоғим билан узоқ йўлга боролмаслигимни айтиб, узримни сўрадим. Гавҳар Шарипова ҳақидаги гап-сўзлар кўнглимга жуда оғир ботди.

    Ҳатто ижтимоий тармоқларда баъзи инсонлар билан уришдим ҳам. Сабаби, у инсоннинг ичида нима ўй-хаёл бўлганини ҳеч ким билмайди. Гавҳар Шарипованинг ҳам ўзига яраша орзу-ниятлари бор эди. У ҳам шундай ўлим топишни истамаган. Бировнинг ҳаётини муҳокама қилгандан кўра, чиройли ўлим топишни сўрашса, яхши бўларди, — дейди актриса Наргиза Шарметова.

    Актриса ўзбек театрларида ишлай олмагани ва нима учун рус театрини танлагани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Институтни тамомлаб, учта курсдош тўғри Сатира театрига ишга борганмиз. Ўша пайтда ёш актрисалар театрда етишмаётгани ҳақида эшитгандик. Режиссёр Пўлат Файзиев саҳнадаги маҳоратимизни кўриб, спектаклдаги катта ролларни ишониб топширган. Бу ерда икки йил ишладим, аммо ичимда қандайдир туғён бор эди. Чунки у ерда ўзимни тополганим йўқ. У ерда ўзим хоҳлагандек ролларни ўйнолганим йўқ.

    Кейин Ўзбек Миллий академик драма театрига ишга бордим. “Келинг, иш бор”, деб таклиф этган раҳбар борсам, худди ўзини танимайдигандек, совуқ муомала қилди. Тақдир экан, тасодифан рус театрига бориб қолдим. Бош режиссёр “Мен буни имтиҳонсиз оламан, диплом спектаклини кўрганман”, деганидан қувониб кетдим. Албатта, у ерга мослашиб кетишим осон кечмади. Чунки менгача ўзбек актриса бу ерда фаолият юритмаган эди.

    Аввалига хушламаслик ҳолатлари бўлди. Ҳатто “Бу ерга мослашиш керак, саҳнада мана бундай кийимда чиқишинг керак”, деган гапларни ҳам айтишди. “Ҳаммамиз Ўзбекистонда яшаяпмиз, рус театри ҳам Маданият вазирлиги назоратида бўлади”, дедим. Инсон қандай инсонлар даврасида ишлашидан қатъи назар, ниятни тўғри қилса бўлди.

    Рус ижодкорлари билан ишлаш ҳам мароқли, улар яхши асарларни саҳнага олиб чиқишади. Менинг диним ва ўзбек қадриятларини ҳам ҳурмат қилишади, — дейди актриса Наргиза Шарметова.

    Актриса теленовеллалардан оладиган арзимас гонорари ва сценарийларнинг саёзлиги ҳақида куюниб гапирди.

    Фото: “Дарё”

    — Новеллаларга кўп таклиф қилишади. “Бу сценарий сиз учун ёзилган, ролни ўйнамасангиз бўлмайди”, деб илтимос қилишганидан кейин йўқ деёлмай қоламиз. Аммо сценарийлар шунчалик саёзки, асти қўяверасиз. Унинг устига, бериладиган гонорар суммаси ҳам жуда кам. Эрталабдан кечгача ишлаганимиз учун 500 минг сўм ҳақ тўланади.

    Яна “Кийимларингизни ўзингиз билан олиб келинг, фалон лойиҳада кийган кийимларингизни кийманг”, деб талаблар ҳам қўйишади. Ҳар битта сёмкага алоҳида кийим тайёрлаш учун яхши гонорар олишимиз керак.

    500 минг сўмни сёмка харажатларига ишлацам, ҳеч қандай фойда қолмайди-ку, — дейди актриса Наргиза Шарметова.

    08.09.2023, 15:52   Изоҳ (0)   12044
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Опа-сингиллар” сериалидаги Насиба — Наргиза Шарметова ижодидаги танаффус сабаблари ҳамда 4 йил деганда фарзандли бўлгани ҳақида гапирди (видео) 

    01.09.2023, 13:41

    Голливуд сценаристлари ва актёрларининг иш ташлаши Warner Bros’га 500 млн доллар зарар келтириши мумкин

    08.09.2023, 13:33

    Ўгай отаси туфайли уйдан қочиб кетган, Наталья Варлейга кундош бўлишни хоҳламаган, Марфа Василевна роли билан машҳур бўлган актриса — Нина Маслованинг тақдири қанд...

    08.09.2023, 12:48

    Болалигида дудуқланишдан азият чеккан машҳурлар. Улардан бири ҳали ҳам бу нуқсондан қутулолмаган

    08.09.2023, 09:56

    Озода Нурсаидовадан Леонид Агутингача: Муниса Ризаеванинг “йил тўйи” сифатида эътироф этилаётган дабдабали никоҳ оқшомидан репортаж (фото, видео) 

    07.09.2023, 23:00

    395 минг долларлик матрас ва 80 минг долларлик қўғирчоқ — юлдузларнинг энг ғайриоддий ва бефойда харидлари

    07.09.2023, 19:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.