• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қонуний никоҳсиз турмуш қуриш, диний низо ва жамоат жойларда юзни тўсганлик учун жавобгарлик­ — депутатлар янги қонун ҳақида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир қонун лойиҳаси маъқулланди. Ҳужжат Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган. Қонун билан қонуний никоҳсиз оила қуриш, миллий, ирқий, этник ва диний адоват қўзғатувчи материалларни тарқатганлик ва юзни жамоат жойларида тўсиб юрганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Депутатлар “Дарё” нашрига берган интервьюларида мазкур қонунда кўзда тутилган масалаларни таҳлил қилишди.

    Жиноят кодексига киритилаётган қўшимчалар

    Амалдаги Жиноят кодексининг 156-моддасида миллий, этник, ирқий ва диний адоват қўзғатувчи материалларни тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Депутат Жаҳонгир Шириновнинг айтишича, мазкур модданинг 1-қисмига қўшимча киритилмоқда.

    “Модданинг мазкур қисмида миллий, этник, ирқий ва диний адоватларни тарғиб қилувчи материалларни тарқатганлик учун санкциянинг (жазонинг) юқори миқдорини эмас, қуйи миқдорини ошириш назарда тутилмоқда. Мисол учун, кодекснинг 156-моддаси 1-қисми санкцияси БҲМнинг 600 баравари миқдори бараваригача бўлса, у миқдор қолади. Қуйи миқдор 300 бараваридан 600 бараваригача деб белгиланяпти.
    Ушбу санкция доирасида ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш 3 йилгача деб белгиланган бўлса, ҳозир ҳам 3 йилгача қолади. Лекин 2 йилдан 3 йилгача деб қўшимча қўшилади. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси 3 йилгача белгиланган бўлса, эндиликда 1 йилдан 3 йилгача деб белгиланади”, — деди қуйи палата қўмитаси раиси.
    Жаҳонгир Ширинов
    Фото: “Дарё”

    156-моддага яна бир қўшимча

    Жаҳонгир Ширинов Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисмига ҳам қўшимча қўшилаётганини таъкидлади.

    “Кодекснинг ушбу қисмида миллий, ирқий, этник ва диний нифоқни келтириб чиқариш мақсадида фуқароларни камситиш, уларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлаш ёки миллий, этник, диний мансублигига қараб фуқароларнинг ҳуқуқини чеклаш ёки уларга муайян афзалликлар берганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
    Лекин мазкур диспозиция бу соҳадаги барча ҳаракатларни қамраб олмаган. Масалан, миллий, ирқий, этник ва диний мансублигига қараб фуқароларнинг устунлиги ёки уларнинг нуқсонли эканини назарда тутмайди. Бу эса мазкур ҳаракатларни амалиётда ҳуқуқий малакалаш учун муайян қийинчиликлар келтириб чиқаради.
    Мисол учун, айрим ижтимоий тармоқлар фаоллари ўзларининг ички қарашларидан келиб чиқиб, “ўранмаган аёллар ҳаром” деган тушунчани тарғиб қилиши, ёки айрим савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталари фақат мусулмон ёки мусулмон бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиши, ёки ўранмаган аёлга чегирмалар белгилаш каби нотенгликни тарғиб этиш ҳолатлари кузатилган. Бу ўз навбатида аҳоли ўртасида норозилик келтириб чиқаради ва миллатлараро тотувликка путур етказади. Шунинг учун ҳам эндиликда 156- модданинг 2-қисмидаги санкция, яъни жазонинг қуйи миқдорини ошириш назарда тутилмоқда”, — деди депутат.

    Жамоат жойида юзини тўсиб юрганлар жаримага тортиладими?

    Депутат Муҳаммаджон Валиев мазкур қонун лойиҳасида назарда тутилган яна бир нормани таҳлил қилди. Яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги норма қўшилмоқда.

    Муҳаммаджон Валиев
    Фото: “Дарё”
    “Кодексга жамоат жойларида шахсни идентификация қилишга тўсқинлик қиладиган даражада юзини тўсиши унга нисбатан маъмурий жазо қўлланишини назарда тутувчи норма киритилмоқда. Бундан мақсад фуқароларда ўзининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларида кўрсатиб ўтилган юзини бошқа бир қиёфага киритиши ва бунинг натижасида турли жиноятларни содир этиш ҳолатлари кузатилган ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун мазкур норма киритиляпти. Янги нормага кўра, агар шахс идентификация талабаларни бузса, унга нисбатан БҲМнинг 10 баравардан 15 бараваригача жарима жазосини қўллаш таклиф этилди”, — деди у.

    Депутатнинг қўшимча қилишича, юзни тўсиб юриш бўйича бир неча истисно ҳолатлар мавжуд.

    “Тиббий маълумотнома асосида бирор касаллик сабаб юзини тўсишга мажбурият бўлса, унга рухсат берилади. Меҳнат фаолияти тақозоси билан юзини тўсишга тўғри келса, бу ҳам истиснодир. Транспортда ҳаракатланаётганда йўл-ҳаракат қоидаларига риоя қилиш асосида хавфсизлик нуқтаи назаридан шлемлардан фойдаланиш ҳолатлари учун ҳам жарима қўлланилмайди.
    Шу билан бирга, махсус бош кийим талаб қиладиган спорт турлари билан шуғулланишда ёки кўнгилочар тадбирларда томошабинлар олдига чиқиш ҳолатлари ҳам истисно сифатида келтирилган. Бу қонун бир неча давлатлар, хусусан, Франция, Австрия ва қўшни мамлакатлар тажрибаси асосида ишлаб чиқилган”, — деди Муҳаммаджон Валиев.

    Қонуний никоҳ масаласи

    Қонун лойиҳаси асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга никоҳи қонунда белгиланган тартибда қайд этилмаган шахслар ўртасида никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга оширганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Депутат Шаҳноза Холмуҳамматова мазкур норма қандай мақсадда киритилаётгани ҳақида гапирди.

    Шаҳноза Холмуҳамматова
    Фото: “Дарё”
    “Кейинги пайтларда республикамизда қонунда белгиланган тартибда никоҳи бўлмаган ҳолда диний расм-русумлар орқали тузилган никоҳлар сони кўпайиб кетди. Буни ортидан жамиятда кўпхотинлилик ошиб кетди. Энг ёмони, мана шу қонуний никоҳи бўлмаган оилаларда туғилаётган фарзандлар сони кўпаймоқда. Бу ўз-ўзидан ижтимоий муаммолар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Фуқароларимиз диний никоҳ тузгунларича қонунга мурожаат қилишмайди. Қонунда қандай мажбуриятлар борлигини англашмайди.
    Лекин фақатгина диний расм-русумлар орқали тузилган никоҳ муваффақиятсиз бўлсагина, никоҳдан кейинги ҳолатларда, айниқса, мерос, алимент, оталикни белгилаш масалаларида қонунга мурожаат қилишга мажбур бўлишади. Мана шу жараёнда қонуний бўлмаган, фақатгина диний расм-русумлар орқали тузилган никоҳлар ҳуқуқий аҳамиятга эмаслиги аён бўлиб қолади. Мазкур ҳолатда кўплаб аёллар, қонуний никоҳи бўлмаган оилаларда туғилаётган фарзандлар катта муаммоларга дуч келяпти. Шунинг учун ҳам аёллар ва болалар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган мана шу норма киритиляпти”, — деди депутат.

    Шаҳноза Холмуҳамматованинг таъкидлашича, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда мазкур масала юзасидан бир қатор давлатлар тажрибаси ўрганилган.

    “Бу норма ташаббускорлари Туркия, Индонезия, Ҳиндистондаги қонуний никоҳи бўлмаган шахсларга никоҳ тузишга доир диний расм-русумларни ўтказиш тақиқлангани бўйича тажрибани тақдим этишган. Ўзимиз ҳам бу масалани ўрганиб чиқдик. Биз дунёвий давлатда яшаяпмиз. Бизнинг ҳақ-ҳуқуқларимизни қонунлар ҳимоя қилади. Албатта, инсоннинг қалби ва виждони, диний эркинлиги мавжуд. Лекин фақатгина мана шу жиҳатдан диннинг ўзига ёд қилиб олаётган, фақатгина тўртта хотингача мумкин, деган жиҳатига эътибор қилаётган, аммо никоҳ, аёли, фарзандларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муқаддаслигини, оталик, эрлик вазифасини муқаддас бурч деб билишни унутиб қўяётган шахслар бор. Шунинг учун адолат, тенглик бўлса, ҳеч қаерда болалар ва ёллар ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлмаса, шу эзгу иш бўлади деб ўйлайман. Аёл ўзи табиатан ожиза қилиб яратилган. Уни ҳақ-ҳуқуқини поймол қилишни, қийинчиликка дучор қилишни бизни динимиз ҳам, бошқа ҳеч бир дин ҳам ёқламайди”, — деди депутат.

    07.09.2023, 20:43   Изоҳ (1)   22159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 1491426699@telegram.org / 08.09.2023, 10:32

      Ayolarga imtiyoz ko'p erkaklargachi? noqonuniy nikoxga munosabat

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

    07.09.2023, 20:11

    Ўзбекистонда энг кўп абитуриент талабаликка тавсия этилган ҳудудлар топ бешталиги маълум бўлди

    07.09.2023, 18:56

    Қизлари билан халқаро террорчилик ташкилоти жангарилари аъзоси бўлган ўзбекистонлик аёл қидирилмоқда (видео)

    07.09.2023, 18:46

    Тошкент халқаро аэропортида 8,5 тонна кўкнори сомони тўхтатиб қолинди. Бу сўнгги 30 йилликда энг йирик кўрсаткич

    07.09.2023, 17:33

    АҚШ 2023 йил учун Green Card беришни якунлади

    07.09.2023, 16:51

    Ўзбекистонда доллар расмий курси саккиз кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

    07.09.2023, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.