АҚШ ҳукумати 2023 йил учун Green Card беришни якунлади. Бу ҳақда АҚШ элчихонаси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, АҚШ ҳукумати жорий 2023 йилги DV дастури учун белгиланган барча иммиграцион визаларни тақдим этди. Сентябрь ойининг қолган кунларига белгиланган DV дастури бўйича суҳбатлар бутун дунё бўйлаб, жумладан, Ўзбекистонда ҳам бекор қилинди.
DV-2023 дастури бўйича виза учун суҳбатдан ўтган, аммо виза олмаган DV мурожаатчилари виза олиш ҳуқуқига эга эмас.
Изоҳ (0)