Мустақил касаба уюшмалари ва давлат хизматчилари марказий иттифоқи эълон қилган пресс-релизда Испаниянинг давлат мактабларида 44 мингга яқин ўқитувчи етишмаслиги маълум қилинди.
“Таълим ходимлари марказий мустақил касаба уюшмаси (CSIF) томонидан тузилган маълумотларга кўра, 2010 йилдаги штат қисқартиришидан сўнг, халқ таълими тизимида ҳозирда 43 752 нафар ўқитувчига эҳтиёж бор”, дейилади хабарда.
Шу билан бирга, касаба уюшмаси маълумотларига кўра, талабалар ва ўқитувчилар нисбати ўсишда давом этмоқда. Туғилишнинг камайиши туфайли болалар сони камайиб бораётган бўлса-да, халқ таълими муассасаларига қамраб олинган болалар сони 653 791 нафарни ташкил этиб, бу сўнгги ўн йилликдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Бундан ташқари, вақтинча бандлик даражаси юқорилигича қолиб, ўртача 22,47 фоизни ташкил этмоқда.
“Шу муносабат билан, CSIF келгуси уч йил ичида 2010 йилдан бери тўпланган камомадни камайтириш учун 43 752 қўшимча бўш иш ўринларини очишни талаб қилади”, — дейилади касаба уюшмаси хабарида.
Изоҳ (0)