Украинада 1-октябрдан бошлаб тиббиёт ёки фармацевтика ихтисослигига эга бўлган аёллар мажбуран ҳарбий рўйхатга олинади. Бу ҳақда ТСН.uа хабар берди.
Тиббий ёки фармацевтика мутахассислиги бўйича таҳсил олган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган аёллар ҳарбий рўйхатга олиниши шарт. Бошқа аёллар, агар уларнинг мутахассислиги ёки касби ҳарбий рўйхатга олиш мутахассислиги билан боғлиқ бўлса, ўз хоҳишига кўра рўйхатдан ўтади.
Ҳарбий рўйхатга олинадиган аёллар Украина Қуролли кучларида хизматга чақирилиши ёки уруш пайтида давлат мудофаасини таъминлаш бўйича ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин. Улар ҳарбий хизматни эркаклар билан тенг равишда бажарадилар.
“Агар улар рўйхатга олинган бўлса, ҳарбий хизматга мажбурлар мақомига эга бўлади, бундай тоифадагилар чет элга белгиланган тартибда кетади. Вақтинчалик чиқиш ҳуқуқини берувчи алоҳида ҳужжатлари бўлса, улар чиқиб кетиши мумкин. Агар йўқ бўлса, худди эркаклар каби, кетиш ҳуқуқи чекланган бўлади”, — деди Украина президентининг Рададаги вакили Фёдор Вениславский.
Изоҳ (0)