Россиянинг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси командирлари Краснодар ўлкасидаги Молкинодаги базага қайтди. У ерда янги раҳбар тайинлаш жараёни бўлиб ўтади. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Россиянинг “ВЧК-ОГПУ” лойиҳаси хабар берди.
Базада қўмондонлар кенгаши бўлиб ўтади, унда “Лотус” чақирув белгисига эса қўмондон Антон Элизаров “Вагнер”нинг янги раҳбари этиб тасдиқланиши мумкин. Ҳозирда у, эҳтимол, “Вагнер” раҳбари вазифасини бажарувчидир.
“Вагнер” бошқарувини вафот этган тақдирда Пригожин томонидан тузилган кўрсатмаларга асосан, Элизаров эгаллаши керак. Унга яқин қўмондонлар эса Элизаровнинг “бизнес империяси” тузилмаларидан жой олади, шунингдек, Павел Пригожинга “отасининг бизнес активларини ҳимоя қилишда” ёрдам беради.
Изоҳ (0)