Техаснинг Розенберг шаҳридаги Denny’s фастфуд ресторанига енгил автомобиль бостириб кирди, деб хабар бермоқда ABC.
Телеканал полицияга таяниб хабар беришича, машина бинога тўлиқ кириб борган, оқибатда ресторан ичида кўплаб вайронагарчилик ҳосил бўлган.
Камида 23 киши жароҳатланган. Барча жабрланганлар турли оғирликдаги жароҳатлар билан шифохоналарга етказилган.
Қайд этилишича, ҳайдовчи жабрланмаган. Полиция ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Аввал Манхеттен марказида машина одамлар устига бостириб бориши оқибатида етти киши жароҳатланган эди. Шунингдек, Буюк Британияда автомобиль бошланғич мактабга келиб урилгач, бир қиз ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)