Ҳиндистон шарқидаги Одиша штатида кучли ёмғир пайтида чақмоқ уриши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sinxua хабар берди.
Табиий офат оқибатида уч киши жиддий жароҳат олган. Хурда округида тўрт киши, Болангирда икки киши, Ангул, Будҳа, Жагацингхпур ва Дханканалда бир кишидан ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, Хурдада яшин уриши оқибатида уч киши жабрланган. Ҳиндистон метеорология департаменти штатнинг айрим ҳудудларида бундай об-ҳаво яна тўрт кун давом этишини тахмин қилмоқда.
- Эслатиб ўтамиз, июнь ойидан бери Ҳиндистоннинг Ҳимачал-Прадеш штатида кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган кўчки ва тошқинлар туфайли 350 га яқин одам ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)