“Барселона” футболчиси Ансу Фати фаолиятини “Брайтон”да давом эттиради.
АПЛ клуби 20 ёшли вингерни бир йилга ижарага олганини эълон қилди.
“Брайтон” Фатининг маошининг 80 фоизини тўлаб беради.
Ансу “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи каталонияликлар сафида 2019 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсум Ла Лигада 36 та ўйинда иштирок этиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилганди.
Изоҳ (0)