УЕФА томонидан 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими ўтказилди.
Унга кўра, “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Европада ортда қолган мавсумнинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди. Норвегиялик футболчи “шаҳарликлар” билан ўтган мавсумда треблга эришди ва 53 ўйинда 61 та голга муаллифлик қилди.
Мазкур соврин учун, шунингдек, “ПСЖ”/“Интер Майами” футболчиси Лионель Месси ҳамда “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне даъвогарлик қилганди.
Изоҳ (0)