УЕФА томонидан 2022/23 йилги мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими ўтказилди.
Унга кўра, “Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Европада ортда қолган мавсумнинг энг яхши мураббийи номига сазовор бўлди. Испаниялик мутахассис “шаҳарликлар” билан требл қайд этди.
Мазкур соврин учун, шунингдек, “Интер” устози Симоне Инзаги ва “Наполи” собиқ бош мураббийи Лучано Спаллетти (ҳозирда Италия терма жамоаси устози) даъвогарлик қилганди.
Изоҳ (0)