Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида терроризмни молиялаштиришда гумон қилинган 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, ўзбекистонлик йигит 2022 йили Сурияда фаолият юритувчи “Катиба Тавҳид вал-Жиҳод” террорчилик ташкилоти аъзоси бўлган Юсуф билан ёзишмалар олиб борган.
Ўзбекистон фуқароси “моддий жиҳод” қилган — у террорчилар эҳтиёжлари учун кўрсатилган ҳисоб рақамига 12 минг рубль (тахминан 125 минг доллар) ўтказган. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Ўзбекистонлик йигит изоляцияга жойлаштирилган. У апрель ойида Россияга ишлаш мақсадида келган.
Изоҳ (0)