Калининградда Ўзбекистон фуқароси 16 ёшли қизни ўғирлаб кетди. “База” нашри хабарига кўра, у қизни уйига олиб кетиб, уйланмоқчи бўлган.
Қайд этилишича, 22 ёшли ўзбекистонлик шаҳардаги “Империал парк” от спорти клубида отбоқар бўлиб ишлаган.
“У оила қуриш вақти келди, деб ўйлаган. Бундан ташқари, йигит узоқ вақтдан бери клубдаги 16 ёшли чавандоз қизни яхши кўрарди. Кейин уни Ўзбекистондаги уйига олиб кетиш фикри туғилган”, — деб таъкидлайди нашр.
29 август куни кечқурун йигит вояга етмаган қизни от спорти тўгарагидан чиқиш жойида тутиб олиб, унга пичоқ ўқталган ва ўзи билан бирга аэропортга боришга мажбурлаган.
Қиз аэропорт ходимларига огоҳлантирувчи сигнал берган, натижада миграция хизмати ходимлари Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)