Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Viboрг туманида ўзбекистонлик мигрант полиция билан пойга уюштиришга қарор қилди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.
20 ёшли Ўзбекистон фуқароси йўл-патрул хизмати инспекторларининг автомашинани текшириш учун тўхтатиш сўровига бепарво муносабатда бўлган. Kia машинасини бошқараётган ўзбекистонлик йигит йўловчи ўриндиғидаги 22 ёшли дўсти билан светофорнинг тақиқланган чироғида ҳаракатланган.
Гаврилина кўчасида йигит бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган Skoda машинасига бориб урилган. Шундан кейин мигрантлар воқеа жойидан қочишга уринган, бироқ ҳибсга олинган.
Йигитларга нисбатан инспектор буйруғига асосан тўхтамаслик, светофордан ўтиш ва тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортиш бўйича маъмурий баённомалар тузилган. Тахминларга кўра, машинани бошқарган йигит спиртли ичимликлар ёки гиёҳванд моддалар таъсирида бўлган.
Изоҳ (0)