Хитой Ўзбекистонга янги темирйўл қатновини йўлга қўйди, деб хабар бермоқда Spot Sinxua агентлигига таяниб.
Маълум қилинишича, 29 август куни China Railway Beijing Group компаниясининг юк поезди Хубей провинцияси Чжанжиаку шаҳридан Тошкентга жўнаб кетди. 14 та контейнер платформасидан иборат таркибда автомобиль эҳтиёт қисмлари, маиший техника ва тўқимачилик маҳсулотлари олиб келинмоқда.
Поезд йўналиши Қозоғистон билан чегарадаги Хоргос қуруқ порти орқали ўтиб, тахминан 15 кун ичида Тошкентга етиб келиши кутилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, янги йўналиш минтақада юк ташишни ривожлантиришда муҳим қадам бўлади. Чжанжиаку шаҳридаги темирйўл ва автомобиль йўллари туташуви негизида янги мультимодал логистика маркази яратиш режалаштирилмоқда.
2023 йилнинг июнида Zhejiang Union of Railway Logistics компанияси, “Ўзбекистон темирйўллари” АЖ ва “Қирғиз темирйўли” миллий компанияси давлат корхонаси ҳамкорлигида Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон мультимодал транспорт йўлаги орқали юк поезди ҳаракати йўлга қўйилганди.
Ўша ойда Хитойнинг Сиямен портидан Ўзбекистонга Эрон орқали контейнер поезди ҳаракати йўлга қўйилди. Юк контейнерлари Хитойдан денгиз орқали Бандер-Аббас портига олиб келинади ҳамда Эроннинг Бандер-Аббас портида темирйўл платформаларига ортилган ҳолда Туркманистон орқали Ўзбекистонга кириб келади.
Изоҳ (0)