• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтинги янгиланди

    “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтингини янгилади.

     
     
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда 2019 йилдан буён Ўзбекистоннинг 40 ёшгача бўлган истиқболли ёш раҳбар кадрлари рейтингини эълон қилиб келмоқда.

    Ўтган вақт мобайнида рейтингга 100 нафарга яқин давлат хизматчиси киритилган. Уларнинг 15 фоизи вазир ва вазир ўринбосари лавозимига кўтарилган, камида 10 фоизи Президент Администрациясида масъул лавозимларда фаолият юритмоқда, 50 фоизга яқини мансаб пиллапояларида сезиларли ўсишга эришган.

    Хусусан, Шерзод Асадов 2017 йилда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси маслаҳатчиси ва муваққат ишлари вакили эди. 2018 йилда Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси этиб тасдиқланган. 2020 йилда у ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган. 2021 йилдан буён Шерзод Асадов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари – Президент матбуот котиби лавозимида ишлаб келмоқда. Сўнгги ўзгаришларга кўра, у Президент матбуот котиби сифатида фаолиятини давом эттирмоқда.

    Руслан Давлетов 2017 йилдан буён адлия вазири лавозимида ишлаб келаётганди. 2022 йил ноябрь ойидан у Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси.

    Ҳилола Умарова 2019—2020 йилларда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб директори, 2020 йилдан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги раҳбари эди. 2022 йилдан мактабгача таълим ва мактаб таълими вазири.

    Дурдона Раҳимова 2020 йилдан буён Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди. 2023 йил январь ойида у ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари этиб тайинланди.

    Бу йилги рейтингнинг фарқли жиҳати шундаки, раҳбарлар рўйхатига нафақат давлат хизматчилари, балки нодавлат сектор вакиллари ҳам киритилган. Жумладан, Халқаро пресс-клуб раиси Жалолиддин Усмонов, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси Бош директори Абдуазиз Абутолибов, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Нозима Давлетова, “Замин” халқаро жамоат фонди директори Тамила Алиева рейтингдан жой олган.

     
     
    Фото: “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати

    Шунингдек, рейтингга биринчи марта қуйидагилар киритилди:

    • Адилбек Алланазаров (35 ёш) — Қорақалпоғистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири;
    • Бобур Бекмуродов (38 ёш) — “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси;
    • Мурод Исмоилов (40 ёш) — ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари;
    • Ойбек Ҳамроев (40 ёш) — инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари;
    • Расул Зарикеев (38 ёш) — Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазири;
    • Умид Мамадаминов (40 ёш) — энергетика вазири ўринбосари;
    • Шуҳрат Худойқулов (39 ёш) — Uzbekistan Airways АЖ бошқаруви раиси;
    • Шерзод Рабиев (40 ёш) — адлия вазири ўринбосари.

    Бугунги кунда 21 нафар вазирдан 8 нафари (38 фоизи) – 35 ёшдан 45 ёшгача, 5 нафари (24 фоизи) – 46 ёшдан 50 ёшгача, 3 нафари (14 фоизи) – 51 ёшдан 55 ёшгачадир. 

    Маҳаллий ҳокимият органларининг таркиби ҳам сезиларли даражада янгиланган. Яқинда ўтказилган тадқиқотга кўра, Ўзбекистонда ҳокимларнинг ўртача ёши 46 ёшни ташкил этади.

    30.08.2023, 12:47   Изоҳ (0)   6422
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энг кексаси Когонда, иқтисодчилар кўп — “Юксалиш” ҳаракати туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳақида

    02.08.2023, 08:06

    Ўзбекистон мактабларида хорижий тилларни ўқитиш бўйича янги тизим жорий этилади

    30.08.2023, 12:32

    “Ғиждувон шашлиги” географик кўрсаткич сифатида патентланди. Ғиждувон ҳокими энди бу номдан рухсатсиз ҳеч ким фойдалана олмаслигини айтди

    30.08.2023, 11:47

    Республика тез тиббий ёрдам марказига навбатдаги Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари топширилди (видео)

    30.08.2023, 11:35

    Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандарти ишлаб чиқилди

    30.08.2023, 11:20

    Интерпол томонидан қидирувга берилган шахс Никарагуадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    30.08.2023, 11:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақадаги иштироки учун қанча мукофот олгани маълум бўлди

    Спорт | 19 июл, 10:00

    Наманганда исломий давлат қуришни тарғиб қилганлар қўлга олинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:50

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Ясмин Зоитова, янги машинали бўлган Раъно Шодиева, қайнонасига iPhone совға қилган Афруза

    Маданият | 19 июл, 09:31

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.