Жорий йилда республикадаги мактабларда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келинади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган хорижий тилларни ўқитиш учун чет эл фуқароларини жалб этиш лойиҳасига доир ўқув-семинарида маълум қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабар беришича, семинарда хорижий тилларни ўқитиш бўйича янги вазифалар белгилаб олингани айтилган. Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келиниши кўзда тутилган.
Вазирлик томонидан ташкил этилган тренингларда хорижий тил фанларининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар ҳамда ўқитиш методикаси ҳақида мулоқот қилинди.
Тренинглар доирасида, шунингдек:
- Ўзбекистоннинг тарихий ривожланиши, маданияти ва таълим тизими,
- иқтисодий тараққиётда мактаб таълимининг ўрни,
- хорижий мутахассисларнинг ўқувчиларда хорижий фанларни билим ва кўникмаларини шакллантиришда вазифалари,
- хорижий тил фанларининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлари ҳамда ўқитиш методикаси ҳақида сўз юритилди.
Изоҳ (0)