“Тошшаҳартрансхизмат” 1—3 сентябрда автобуслар ҳаракати қандай тартибда бўлишини маълум қилди.
Унга кўра, президент фармонига биноан, Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллик байрами муносабати билан, байрам ва дам олиш кунларида жамоат транспорти фаолияти қуйидагича ташкил этилган:
- 1 сентябрь, жума — Мустақиллик куни, ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида (якшанбада қолган кунларга қараганда автобуслар қатнови камаяди);
- 2 сентябрь, шанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 3 сентябрь, якшанба — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Изоҳ (0)