Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 29 август куни Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Грузия элчиси Зураб Абдушелишвилини қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналига ёзиб қолдирди.
“Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Грузия Элчиси Зураб Абдушелишвили жаноблари билан учрашдик. Жаноб элчига икки томонлама алоқаларимизга аниқ натижалар билан қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирамиз ҳамда тарихимиз, маданиятимиз ва адабиётимизга бўлган самимий қизиқишини юксак қадрлаймиз”, — деб ёзади Бахтиёр Саидов.
Зураб Абдушелишвили 2019 йил май ойида ишонч ёрлиқлари президент Шавкат Мирзиёевга топширган эди. У элчи Константин Жгентининг ўрнига тайинланган.
Август бошларида Шадурди Мередов Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)