UFC президенти Дана Уайтнинг уйига нотаниш йигит бостириб кирмоқчи бўлди.
Уайтнинг уйига кирмоқчи бўлган йигит полиция томонидан қўлга олинган.
“Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига раҳмат. Улар босқинчини қўлга олди. Бунда иштирок этган барчадан миннатдорман”, — деб ёзади Дана Уайт ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Воқеа Левантеда, Мен штатида юз берган. Бу вақтда Уайтнинг ўзи ҳам уйда бўлган. Йигит нима учун UFC раҳбарининг уйига кирмоқчи бўлгани тафсилотлари маълум қилинмаган.
Изоҳ (0)