“Валенсия” ярим ҳимоячиси Жастин Клюйвертнинг уйига ўғри тушди.
Воқеа 24 май кечаси содир бўлган. Бир неча номаълум кимсалар нидерландиялик футболчининг уйига кирган ва унинг рафиқасини калтаклаб, 200 минг еврога баҳоланган соати ва қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетган.
Талончилар қимматбаҳо нарсаларнинг жойини айтиши учун Жастиннинг рафиқасини калтаклаган. Полициянинг маълумотига кўра, талончилик беш дақиқа ичида амалга ошган.
Аёл жароҳат олган ва воқеадан сўнг кучли шок ҳолатини бошидан ўтказган. Бу пайтда Клюйверт навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўриш учун Мальоркада бўлган.
Нидерландиялик ярим ҳимоячи “кўршапалаклар” сафида жорий мавсум барча мусобақаларда 26 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)